2.1.4-Q/A

Q/A — саволларга жавоблар

Q/A (саволларга жавоблар) форуми

Амалий машғулотни Q/A-форум шаклида бажариш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Ҳурматли тингловчилар! Ушбу форумда Сизни зарур материаллар билан таништириш, мавзуга бўлган қизиқишингизни орттириш, фикрингизни ўз сўзларингиз билан ифодалашга ўргатиш мақсадида Интернет-ҳаволали савол вариантлари тақдим этилган. Сиз ҳоҳлаган битта вариантни танлаб уни бажаришингиз мумкин.
Уларга жавобни мобил қурилмаси воситасида матн шаклида киритиш мумкин.
Бунинг учун Сиз танлаган вариантингиздаги саволни ўқиб, ҳаволани очиб, уни ўрганиб, кейин жавоб ёзишингиз зарур. Ҳар бир вариантнинг тагида “Ответить” ёзуви мавжуд. Сиз қайси саволни танлаган бўлсангиз унинг тагидаги “Ответить” ёзувини босиб жавоб ёзишингиз зарур.
“Ответить” ёзуви босилгандан сўнг “Комментарий” майдони пайдо бўлади ва у ерга жавобни талаб қилинган ҳажмда ёзиш керак. Жавобнинг белгиланган ҳажмдан кўпайиб кетиши фойдаланувчиларнинг вақтини олади, кам бўлиши эса савол мазмунининг етарлича очилмай қолиши, плагиат қўлланилиши (кўчириб олиш) ва бошқа салбий ҳолатларга сабаб бўлади.
“Комментарий” майдонининг пастидаги “Имя” майдонига фамилиянгиз ва исмингизни тўлиқ ёзиб қўйинг, кейин “Email” майдонига электрон почтангизни бехато ёзинг. Агар ёзишда хатоликларга йўл қўйилса, савол жўнатилмай қолиши мумкин. “Сайт” майдонини бўш қолдиринг.
Форумни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш учун ўқитувчининг шахсий назорати ўрнатилган. Шу сабабли, Сизнинг жавобингиз ўқитувчи назоратидан ўтгандан сўнг сайтда пайдо бўлади, унгача бироз кутишингиз ёки жуда зарур бўлса ўқитувчи билан телефон орқали боғланишингиз мумкин.
Сайтда ишлашда, жавобни соф адабий тилда, белгиланган ҳажмда, бехато ва мантиқан тўғри ёзиш талаб этилади. Акс ҳолда, жавоб қабул қилинмаслиги мумкин.

2.1.4-Q/A: 33 комментария

  1. 1. Давлат таълим стандартларида нималар келтирилган бўлади? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. ДТС кириш ва 2 кисмдан туради. Кириш кисмида асосан ДТС ишлаб чикиш, ундаги атамалар ва кулланиш сохалари киргизилган. 1 ва 2 кисмларда бакалавр ва магистратура малака талаблари киритилган.

      1. Рахмат фаоллигингиз учун. Лекин, ҳамма саволларга жавоб беришингиз шарт эмас. Битта саволга жавоб берсангиз етарли.

      2. Давлат таълим стандартлари кириш ва икки қисмдан иборат бўлади. Кириш қисмида давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, қўлланиш соҳалари ва атамалар изоҳидан иборат бўлади. Биринчи ва иккинчи қисмларда бакалавриат ва магистратура таълим босқичларининг малака талабларидан иборат.

    2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига асосан Ўзбекистон давлат таълим стандарти қуйидагидарни ўз ичиша олади:
      Кириш
      1. Қўлланиш соҳалари
      2. Норматив саволлар
      3.Таърифлар
      4. Олий таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турлари
      Олдинги таҳрирга қаранг.
      5. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ва фанлар дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
      (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
      6. Битирувчиларнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари
      7. Ўқув юкламасининг ҳажми
      8. Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш.

    3. Давлат таълим стардартларида маълум таълим йўналиш ёки мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлашда унга қўйиладиган талаблар, ўқитиладиган фанлар мажмуаси, малакавий талабларни ўзида жамлаган меёрий хужжатларга айтилади. Ўқилидадиган фанларни қисқача мазмуни билиши зарур бўлган кўникма, ва ўқишдан кейинги иш фаолиятилари келтирилган бўлади.

  2. 2. Малака талабларида нималар келтирилган бўлади? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. Кулланиш сохаси киргизилган. Бакалаврларнинг касбий фаолияти киргизилган. Укув режа ва фан дастурларининг мазмунига куйиладиган талаблар киритилган.

    2. Малака талабаларига куйдагилар келтирилган булади: 1. Талим йуналишининг умумий таснифи: кулланиш сохаси ,касбий кураторларнинг таснифи.2. Талим йуналиши буйича бакалаврнинг тайёргарлик даражаси га куйиладиган умумий талаблар: бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига куйиладиган умумий талабалар, бакалаврларнинг касбий фаолиятларига куйиладиган малака талабалари.3. Йуналишининг укув режаси ва фан дастурлари мазмунига куйиладиган умумий талаблар: укув режа фанлари блоклари мазмунига куйиладиган умумий талабалар, бакалавриат талим йуналиши укув режасидаги юклама хажми

    3. 1. Таълим йуналишининг умумий таснифи: қўлланиш сохаси.
      2. Таълим йўналиши бўйича бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар, бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талабалари.
      3. Йўналишининг ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талабалар, бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасидаги юклама хажми келтирилган.

    4. 1. Таълим йуналишининг умумий таснифи: қўлланиш сохаси.
      2. Таълим йўналиши бўйича бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар, бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талабалари.
      3. Йўналишининг ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талабалар, бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасидаги юклама хажми

  3. 3. Ўқув режаларимизни хорижий ўқув режаларга мослаштиришда қандай ўзгартиришлар киритиш керак? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. Профессор ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаси соатларини камайтириш керак. Талабаларнинг ўқув юкламасини соддалаштириш керак. Шунинг натижасида талабаларнинг мутахассислик фанлари билан кўпроқ шуғулланишига кенгроқ имконият туғилади.

  4. 4. Фан дастурининг аввалги намунаси ва силлабус ўртасидаги фарқли жиҳатларни ёзинг. Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. Мустакил ишда фарк бор. Силлабуста талабага алохида, уктувчига алохида мустакил шугулланиш белгиланган. Ундан ташкари график органайзерлар ва интерфаол укитиш киргизилган.

  5. 5. Талабаларга назарий билимларни масофавий усулда қандай шаклларда етказиш мумкин? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. 1.Tegishli mavzuning video-maruzasi orqali;
      2. Mavzuga mos videolavhalar orqali;
      3. Zoom-konferensiyalari orqali;
      4. Teshli mavzuni qamrab olgan elektron darsliklar orqali;
      5. Mavzuni qamrab olgan animatsion ko’rinishlar orqali;
      6. Mavzuga oid rasmlar, sxemalar va ma’lumotlarni o’z ichiga olgan taqdimotlar orqali.

  6. 6. Талабаларга амалий кўникмаларни масофавий усулда қандай шаклларда етказиш мумкин? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

  7. 7. Лаборатория машғулотлари бўйича кўникмаларни масофавий усулда қандай шакллантириш мумкин, деб ўйлайсиз? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

  8. 8. Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишининг қандай янги шаклларини таклиф қила оласиз? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

  9. 9. Талабанинг мустақил таълимининг қандай янги шаклларини таклиф қила оласиз? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. Битта мавзуга асосли бошка та’риф бериш оркали изохланиши. Мавзу юзасидан бахс мунозараларнинг келип чикиши.

  10. 11. Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши (ЎРТМИ) ва талабанинг мустақил таълими (ТМТ) бир-биридан қандай фарқланади? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. УРТМИ да укитувчи билан талаба биргаликда бажаради. ТМИ да эса талаба узи мусткаил мавзу олиб узи ишлайди.

  11. 12. Иқтидорли талабалар қандай талабларга жавоб бериши керак, деб ўйлайсиз? Жавобингизни 30-50 сўз билан ифодаланг.

    1. Иктидорли талаба узининг сохасини мукаммал эгаллаган, узининг мустакил фикрига эга булган, уз устида тинимсиз изланиши керак.

  12. Назарий билимларни лекция куринишида, видео дарс куринишида, анимациялар оркали ва савол жавоблар куринишида. Дарсга та’лукли адабиетларни тавсия килиш оркали.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *