MFO’M Q/A

Q/A (саволларга жавоблар) форуми

Ҳурматли магистрантлар!

Сиз ушбу форумда бирор саволни танлаб унга чекланган ҳажмдаги (50-70) сўзлар билан жавоб ёзишингиз талаб этилади.

Ortga qaytish

MFO’M Q/A: 63 комментария

    1. Метод — бу маълум жараённи таърифлаб бериш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган усулдир. Метод сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб, «тадқиқот, усул, йўл, мақсадга элтувчи йўл» деган маъноларни англатади. Педагогикада қуйидаги методлар қўлланилади:
      1. Педагогик кузатиш
      2. Суҳбат
      3. Анкета
      4. Интервью
      5. Таълим муассасасини таҳлил қилиш
      6. Тест
      7. Педагогик таҳлил
      8. Болалар ижодини ўрганиш
      9. Педагогик тажрибалар
      10. Математик статистика

    2. Metod (yun. metodos — bilish yoki tadqiqot yoʻli, nazariya, taʼlimot) — vo-qelikni amaliy va nazariy egallash, oʻzlashtirish, oʻrganish, bilish uchun yoʻlyoʻriqlar, usullar majmuasi, falsafiy bilimlarni yaratish va asoslash usuli. Bularga pedagogik kuzatish, pedagogik tahlil, pedagogik tajribalar, bilish metodi, suhbat, anketa, interyu, ta’lim muassasasini tahlil qilish, test, matematik statistik, ijod erkinligi va ho kazolar.

    3. Metod bu qadimiy yunoncha sözdan olingan bölib bilish, tadqiq etish, yöl degan ma’nolarni anglatadi. Lekin meni shaxsiy fikrimcha bizlarda metod atamasiga ma’lum bir narsani örganish uslubi, aniqroq qilib aytganda esa biror bir ilmiy amaliy-qöllanmalar, meyoriy-xuquqiy, yoki shularga öxshash xat hujjatlarni örganish uslublari deb qaraladi. Umuman olganda har bir ishning öz yondashish va amalga oshirish metodlari bor.

    4. Metod (yun. metodos — bilish yoki tadqiqot yoʻli, nazariya, taʼlimot) — vo-qelikni amaliy va nazariy egallash, oʻzlashtirish, oʻrganish, bilish uchun yoʻlyoʻriklar, usullar majmuasi, falsafiy bilimlarni yaratish va asoslash usuli.
      Pedagogikada quyidagi metodlar qo’llaniladi:
      Suhbat; Kuzatish; Pedagogik tahlil; Test; Intervyu; Anketa… Va hokazolar

    5. Metod – (grekcha “metodos” so’zidan olingan bo’lib, yo’l, ahloq usuli ma’nolarini anglatadi). Tabiat va ijtimoiy hayot hodisalarini bilish, tadqiq qilish usuli. Faoliyat, harakatning yo’li, usuli yoki qiyofasi, shakli, ko’rinishi.
      Metodga misol qilib aytsak so’z orqali ifodalsh metodi,kitob bilan ishlash metodi,har hil ko’rgazmali qurollar bilan ishlash metodi

    6. metod bu usul degani. har bir kadrning o’z usuli bo’ladi. bu har soxa vakiliga tegishli tushuncha. o’qituvchi misolida tushuntiradigan bo’lsak, bu har qaysi o’qituvchining ishlash metodi hisoblanadi. masalan savol javob usulida, test ishlatish usulida, yoki ko’rgazmali usullardan foydalanib o’quvchida tushuncha shakllantiriladi.

    7. Metod (yun. metodos — bilish yoki tadqiqot yoʻli, nazariya, taʼlimot) — vo-qelikni amaliy va nazariy egallash, oʻzlashtirish, oʻrganish, bilish uchun yoʻlyoʻriklar, usullar majmuasi, falsafiy bilimlarni yaratish va asoslash usuli.

      M.ning kelib chiqish tarixi kishilarning amaliy faoliyatiga borib taqaladi. Biror ishni bajarish M.ini egallagan kishi shu ishni boshqalarga nisbatan oson, tez va soz bajara oladi. M.ni egallamagan inson esa bu ishni bajarish uchun koʻp vaqt va kuch sarflaydi. M. oʻz mazmuni jihatidan amaliy yoki nazariy shaklda boʻlishi mumkin. Insonning amaliy faoliyatiga oid M.lar ham voqelikka xos boʻlgan qonuniyatlarni anglab yetish, bilib olishga borib taqaladi. M.lar haqidagi taʼlimot fanda metodologiya deb ataladi. Inson dastlab atrofdagi narsa va hodisalarni kuzatish, ularni bir-biriga taqqoslash, oʻxshatish, farq qilish asosida voqelik haqida bilimlarini toʻplab borgan. Voqelik haqidagi fanlar rivojlanishi bilan fanlarda qoʻllaniladigan yoʻl-yoʻriqlar, M.lar ham takomillashib borgan. Fanning amaliy (empirik) va nazariy M.lari vujudga keldi.

    8. Metod —yununcha so’z bo’lib amaliy va nazariy egallash, oʻzlashtirish, oʻrganish, bilish uchun yoʻlyoʻriqlar, usullar majmuasi, falsafiy bilimlarni yaratish va asoslash usuli. Bularga pedagogik kuzatish, pedagogik tahlil, pedagogik tajribalar, bilish metodi, suhbat, anketa, interyu, ta’lim muassasasini tahlil qilish, test, matematik statistik, ijod erkinligi va ho kazolar.

    1. Методика,қисқича қилиб айтганда,ма*лум бир фанни ўрганиш,ўқитиш методлари тўғрисидаги та*лимот.Шундай қилиб хозирги пайтда ўрганиладигон билим,манбаларига кўра,методлар 5гурухга бўлинади,хамда қатор усулларни ўз ичига олади.
      1)Амалда синаш, тажриба методи:
      .тажриба ўтказиш,амалиёт ўтказиш;
      .машқ қилиш жараёнида қатнашиш;
      2)Оғзаки сўз орқали ифодалинадигон метод:
      .тушинтириш, онгига етказиш;
      .хикоя қилиш;
      .ўзаро фикир алмашув;
      .сухбат ўтқазиш;
      .маруза,мунозара,мубохаза;
      3)Китоб билан ишлаш:
      .ўқиш, ўрганиш, тезда кўриб чиқиш;
      .реферат ёзиш,конспект тузиш;
      4)Видео метод:
      .компютерда машқ, тест ечиш;
      .назорат ўтказиш;
      .интернетда ишлаш;
      .ўқув филимларини таёрлаш ва намойиш етиш;
      .мултимедиа асосида тақдимот таёрлаш ва намойиш етиш;
      .ахборот технологияларига асосланиб,ишлаб чиқилган дастурлар асосида компютерда иқтисодий кўрсатгичларни хисоблаш,уларга омиллар та*сирини ўрганиш;

    2. Metodika — tadqiqotchining nazariy va amaliy faoliyatini tashkil etish, tiklash tamoyillari va usullari tizimi hamda bunday tizim haqidagi taʼlimot. M. metodlar haqidagi taʼlimot yoki yalpi-umumiy bilish metodi, deb ham taʼriflanadi. M. metodlarga va umuman voqelikka qanday yondashish yoʻlini oʻrgatadi. Voqelikning muayyan qismini, biror jihatini, rivojlanishining ayrim holatini oʻrga-tuvchi M.ga metafizikani, voqelikning chiziqli rivojlanish, oʻzgarish jarayonini va uni tashkil etuvchi elementlar oʻrtasidagi oʻzaro aloqadorliklarni aks ettiruvchi M.ga dialektikani, voqelikda roʻy beruvchi keskin, halokatli oʻzgarishlar, nochiziqli rivojlanish jarayonlarini oʻrganishda qoʻllaniladigan M.ga sinergetikapsh misol sifatida koʻrsatish mumkin.

    3. Методика,қисқича қилиб айтганда,ма*лум бир фанни ўрганиш,ўқитиш методлари тўғрисидаги та*лимот.Шундай қилиб хозирги пайтда ўрганиладигон билим,манбаларига кўра,методлар 5гурухга бўлинади,хамда қатор усулларни ўз ичига олади.
      1)Амалда синаш, тажриба методи:
      .тажриба ўтказиш,амалиёт ўтказиш;
      .машқ қилиш жараёнида қатнашиш;
      2)Оғзаки сўз орқали ифодалинадигон метод:
      .тушинтириш, онгига етказиш;
      .хикоя қилиш;
      .ўзаро фикир алмашув;
      .сухбат ўтқазиш;
      .маруза,мунозара,мубохаза;
      3)Китоб билан ишлаш:
      .ўқиш, ўрганиш, тезда кўриб чиқиш;
      .реферат ёзиш,конспект тузиш;
      4)Видео метод:
      .компютерда машқ, тест ечиш;
      .назорат ўтказиш;
      .интернетда ишлаш;
      .ўқув филимларини таёрлаш ва намойиш етиш;
      .мултимедиа асосида тақдимот таёрлаш ва намойиш етиш;
      .ахборот технологияларига асосланиб,ишлаб чиқилган дастурлар асосида компютерда иқтисодий кўрсатгичларни хисоблаш,уларга омиллар та*сирини ўрганиш;

  1. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қароридаги асосий масалаларни 50-70 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

    1. Мамлакатимизни ижтимоий иктисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта куриб чиқиш, ҳалқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 2909-сон қарори қабул қилинган.» Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатдан ошириш, ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларини моддий техник базасини янгилаш ва модернизация қилиш, бошқалар инобатга олинган.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бириктирилган ҳар бир олий таълим муассасасини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, қарорда олий таълим муассасаси бўйича белгиланган параметрларни сўзсиз бажариш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни хорижий таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировкага, иқтидорли битирувчиларни магистратура ва докторантурага юбориш, шунингдек, ўқув лаборатория базасини янгилаш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ҳар чорак якуни бўйича мунтазам муҳокама қилиб боришни йўлга қўйишш.

  2. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3151-сонли Қароридаги асосий масалаларни 50-70 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

    1. Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017 — 2021 йилларда комплекс ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, докторантлар, магистратура талабаларини корхоналарнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхоналарда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чораларини кўриш масаласи ёритилган

    2. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди.

      Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

      Шу билан бирга, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим мазмунини бевосита корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб масалалар тўлиқ ечимини топмаган.

  3. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3775-сонли Қароридаги асосий масалаларни 50-70 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

    1. Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

      Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.

    2. Мазкур қарорда алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш.Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш механизмини жорий этиш. Баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштириш.Таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган,тест синовлари, ижодий иш,) усулларини, шу жумладан муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этиш. Битирувчиларнинг иқтидори ва хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда якуний давлат аттестациясини мутахассислик фанларидан имтиҳон ёки битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш шаклларида ўтказишни ташкил этиш.Айрим битирув малакавий ишларини ишлаб чиқариш жойларида ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш механизмларини ишлаб чиқиш. Семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сонини (учтагача) белгилаш ва уларни топшириш муддатини ўзгартириш каби масалаларни хал қилиш кўзда тутилган.

  4. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сонли ва 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3151-сонли Қарориларидаги ўхшаш ва фарқли масалаларни Венн диаграммаси услубида 70-90 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

    1. Мен Шотураева Максад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сонли 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3151-сонли Қарориларидаги ва фарқли томонлари: ПК- 2909 сонли карорида куйидагилар: 2017-2021 йилларда Олий таьлим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини тасдиклаш. ОТМ ларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Бош вазирининг уринбосарларига тегишлигига кура бириктириш. Бу бир-биридан фарклари еди. ухшаш томонлари эса ПК 2909 сонли ва ПҚ-3151-сонли Қарориларида ухшаш томонлари таьлим тизимида олиб борилаётган ислохатлардан иборат.

  5. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сонли ва 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3775-сонли Қарориларидаги ўхшаш ва фарқли масалаларни Венн диаграммаси услубида 70-90 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

  6. 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3151-сонли ва 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3775-сонли Қарориларидаги ўхшаш ва фарқли масалаларни Венн диаграммаси услубида 70-90 сўз билан санаб, изоҳлаб беринг.

  7. 9. Дунёда олий таълимни яқин келажакда қандай муаммолар кутмоқда? Жавобингизни 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Yaqin kelajakda asosan yevropa davlatlarida bolayotgan jarayonlarga nazar tashlasak bazi bir oligohlarda onlayin o’qitiw usluliga otiwgan bu o’z navbatida yaxshi uni salbiy jihati talabalar avditorni muhitni yoqotib qoyiwadi jamoviy iwlarda qoloq bolib qoliwi mumkun

    2. Hozirgi XXI asr texnika asrida zamonaviy texnika va texnologiyalar tezlik bilan rivojlanmoqda. Shuni hisobga olgan holda oliy ta’lim muassalarining yaqin kelajakda turgan muammolardan biri yangi texnika va texnologiyalardan orqada qolishi mumkin. Ikkinchi muammolardan biri online tizimidagi o’qitish uslublari talaba va o’qituvchilar o’rtasidagi jonli muloqotlarni keskin kamayishiga olib keladi va berilayotgan bilim qamrovi yetarlicha bo’lmay qolishi mumkin.

  8. 10. Махсус фанларни ўқитишнинг “фаоллик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Talaba darsga faol qatnashishi kerak bo’ladi. Chunki faol bo’lgan talaba har bir qismga e’tibor bilan yondoshadi, ya’ni o’qish, izlanish, boshqalar bilan muhokama qilish va boshqalar. Faollik tamoyiliga asoslangan holda bilim olishni ( ya’ni eslab qolishni) 2 qismga ajratsa bo’ladi:
      PASSIV O’QITISH: a)Tinglab 10-20%, b)Kitobni ko’rib 30-50%
      FAOL O’QITISH: c) tinglab so’zlab 70%, d)ko’rib bajarib, vedio, animatsiya 90% gacha eslab qolish mumkin.

    2. Ma’ruzani daftarga ko’chirishdan farqli ravishda, o’quv jarayonida bilim oluvchining harakati bilan ifodalanadi. Faol tarzda qatnashish va ma’lumot almashish orqali o’zlashtirish sifati yuqori bo’ladi. Buning uchun o’z ustida ko’proq ishlash va izlanish lozim. Qisqacha aytganda aktiv bo’lish nazarda tutiladi. Faollik tamoyili shunga asoslangan.

    3. Билим олувчи ўзи ҳаракат қилган тақдирдагина яхши ўрганади ва ўзлаштиради. Шунинг учун ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши керакки, у ўзи кўпроқ ҳаракат қилсин. Билим олувчи
      лар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак, улар қандайдир иш ни бажарса, онглироқ равишда ўзлаштиради ва хотирасида чуқурроқ ўрнашиб қолади. Натижада билим олувчи
      нинг қизиқиши ортади . Мустақил таълимга фақат шу тарзда эришиш мумкин. Бунинг учун ўқитувчи жуда яхши методик билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлиши керак.

  9. 11. Махсус фанларни ўқитишнинг “назария ва амалиётнинг боғлиқлиги” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Maxsus fanlarni oʻqitishda talabalarga nazariy bilimlardan koʻra amaliy bilimlar koʻproq tushunarli boʻladi meni fikrimcha, chunki nazariy oʻqitishda oʻqituvchi talabalarga biron bir yangilikni koʻrsatishga imkoni kam boʻladi agar amaliyot koʻproq oqitilsa talabalarni bilimlari nazariy olgan bilimidan 30-40% koʻproq boʻladi. Talaba nazariyada olgan bilimini amaliyotda sinab koʻrsa koʻproq bilim olgan boʻladi deb bilaman.

    2. Meni fikrim shundan iboratki Maxsus fanlarni o’qitishning nazariya va amaliyot nafaqat o’zaro bog’liq balki ular bir birini to’ldiruvchilar. Chunki xar bir ishning nazariyasi va amaloyoti bo’lgani kabi bu sohadayam nazariy va amaliy jixatlari bor. Amaliyotsiz quruq nazariya safsata bo’lib qoladi, Nazariyasiz amaliyot esa xatolarga boy va rivojlanishi qiyin bo’ladi. Xar bir soha egasi, umuman xar bir inson nazariya va amaliyotning o’rtasida muvozanatni ushlay olishi kerak, ya’ni nazariyani amaliyotda qo’llashi kerak, yoki aksincha, amaliyotni nazariy jixatlarini o’quv manbaalaridan yoki ma’ruzalardan chuqurroq o’rganishi kerak. Shundagina xaqiqiy yetuk kadir bo’lib yetishadi.

  10. 12. Махсус фанларни ўқитишнинг “кўргазмалилик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Bu metodni ko`proq boshlang`ich maktab o`quvchilariga qo`llash samaraliroq deb hisoblayman, chunki bu yoshda ularning aniq bir narsani tasavvur qilishlari kimningdir tavsiyasi asosida amalga oshadi. Bu davrda ularda hali mustaqil fikr yuritish tushunchasi uncha yaxshi amalga oshmagan bo`ladi. O`zidan kattalarning fikri yoki tavsiyasi ularni judayam qiziqtiradi va bu ular uchun o`sha insonni chinakam idealga aylantiradi.

      1. Ko‘rgazmalilik metodi asosan qaysi yosh toifasida bo‘lishidan qatiy nazar o‘z amaliy ahamiyatini yuqotmagan.Boshlang’ich talimda ham o‘rta ta‘limda va oliy ta‘limda ham bu metod hozirgacha eng samarali usullardan biri hisoblanadi.Boshlang‘icha talimda bolalarda bu metod aniq bir pridmetni tasovur qilish imkonini beradi.

    2. Talim jarayonida bajarib ko’rsatish va ko’rishning bir-biri bilan bog’liqligi harakat faoliyati haqidagi birlamchi (boshlang’ich) tushuncha mashqning natural shaklda bajarilishini ko’rgandan so’ng hosil bo’ladi. Ko’rgazmali qurollar, chizmalar, suratlar, maketlar, video, multivideo, o’quv filmlar va h.k tarzida ko’rsatiladi va taqlid tarzida ularni bajarish talab qilinadi. O’zlashtirish jarayoning asosiy omili hisoblangan ko’rgazmalilikning ikki ko’rinishi amaliyotda mavjud bo’lib, ular mashqni aynan bajarib yoki vositali yordami bilan ko’rsatish deb farqlanadi. Vositali ko’rgazmalilik ta’lim jarayonida mashqni namunali darajada bajarib ko’rsatish talabi qo’yiladi. Namunali darajadagi ko’rsatish-namoyish qilish sodir bo’lishi mumkin bo’lgan xatolarning oldini olishini amalda isbotlangan.

    3. Maxsus fanlarni o’qitishda ko’rgazmali tamoilida nafaqat maxshus fanlarda bolki buni barcha fanlarni oqitish metodida qo’llash mumkun bunda o’qutuvchi biror materialni o’quvchilarga elektronni yoki qog’oz shaklida bollarga taqdim etishi mumkun

    4. Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил этиш зарур. Ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, диққатни барқарорлаштиради. Шунинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаётган мавзунинг мазмунига мос келиши, ўқувчи-талабанинг ёши ва билим даражасига мувофиқлашган бўлиши, ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали йўл ва воситаларини қўллаш ва ишлаб чиқиш лозим. Кўргазмали материаллар ўқув предметларининг характери ва мазмунига қараб турли-туман бўлиши мумкин. Жумладан:
      а) буюм ва нарсаларни асли табиий ҳолда кўрсатиш.
      б) тасвирий кўргазмали материалларни намойиш қилиш (расмлар, фотосуратлар, кинофильмлар ва бошқалар).
      в) нарса ва буюмларни шартли белгилар орқали кўрсатиш (ўқув хариталари, схема, жадвал ва макетлар).
      г) овозли кўргазмали материаллар (аудио ёзувлар, овозли кинофильмлар).

    5. Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил этиш зарур. Ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, диққатни барқарорлаштиради. Шунинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаётган мавзунинг мазмунига мос келиши, ўқувчи-талабанинг ёши ва билим даражасига мувофиқлашган бўлиши, ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали йўл ва воситаларини қўллаш ва ишлаб чиқиш лозим. Кўргазмали материаллар ўқув предметларининг характери ва мазмунига қараб турли-туман бўлиши мумкин. Жумладан:
      а) буюм ва нарсаларни асли табиий ҳолда кўрсатиш (ўсимликлар, ҳайвонлар, лаборатория машғулотларига намойишлар, экскурсиялар чоғида кўрсатиладиган буюм, нарсалар).
      б) тасвирий кўрсатмали материалларни намойиш қилиш (расмлар, фотосуратлар, кинофильмлар ва бошқалар).
      в) нарса ва буюмларни шартли белгилар орқали кўрсатиш (ўқув хариталари, схема, жадвал ва макетлар).
      г) овозли кўрсатмали материаллар (аудио ёзувлар, овозли кинофильмлар).

  11. 13. Махсус фанларни ўқитишнинг “тушунарлилик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Ўқувчилар материални онгли равишда ўзлаштириши учун доимо уларнинг билимлари ва ақлий қобилиятларини ҳисобга олиб иш тутиш, яъни уларга мос материалларни бериш керак.
      Тушунарлилик тамойили− ўқув материалини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига, муайян билимларни ўзлаштириш имкониятларига мувофиқ йўсинда баён қилишдир. Ўқитишнинг тушунарлилиги ўқувчи имкониятларининг энг юқори чегараси ва уни аста-секин ошириб бориш билан белгиланади. Таълим жараёнининг боришида ўқувчилар олдига қўйиладиган ўқув ва меҳнат топшириқларини изчиллик билан мураккаблаштириб бориш ўқувчиларнинг ақлий имкониятлари ва жисмоний кучларини ривожлантиради. Ўқувчилар ўқув материалинин ўзларининг олдинги билимлари билан боғлай оладиган ва уни тушунишга қийналмайдиган бўлишлари учун, ҳар бир ёш даврида ўқувчиларнинг имкониятларини ўрганиш ва имкониятларга мос равишда таълимни ташкил этиш, ўрганиладиган билимлар ҳажмини белгилаш керак бўлади.

  12. 14. Махсус фанларни ўқитишнинг “илмийлик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Билим олувчиларга амалда синаб кўрилган маълумотлар бериш керак бўлади. Маълумотларни танлаб олишда фан ва техниканинг энг янги ютуқлари ва кашфиётлардан фойдаланиш керак. Ҳар бир дарсда бериладиган ўқув материалининг илмий мазмуни кенг ва чуқур бўлиши ва билим олувчида нафақат билим, балки тафаккур ҳам ҳосил қилиши керак бўлади. Берилаётгон ўргатаётган билимлар албатта назарий жиҳатдан тасдиқланган ва
      амалда синалган бўлиши керак.

  13. 15. Махсус фанларни ўқитишнинг “тарбияловчилик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Maxsus fanlarni o’qitishda o’qituvchidan chuqur pedagogik yondashuv talab etiladi. Bunda o’qituvchi har bir o’quvchining, aqliy salohiyatini hisobga olishi lozim.O’quvchining inleliktual salohiyati tinglay olish qobilyati hisobga olinishi shart. Pedagoglardan maxsus fanlarni o’qitishda noananaviv yondashuv, inter fa’ol tarizda missollar orqali dars olib borish maqsadga muvofiqdir.

  14. 16. Махсус фанларни ўқитишнинг “мунтазамлилик ва изчиллик” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Ўқитишда мунтазамлилик ва изчилик тамойили ўқитишни шундай ташкил қилишни талаб этадики, бунда ўқув фанларини ўқитиш қатъий мантиқий тартибда олиб борилади, ўқувчилар билим, кўникма ҳамда малакаларни изчилик билан эгаллаб борадилар ва айни замонда амалий вазифаларни ҳал қилиш учун улардан фойдаланишни ўрганадилар. Мунтазамлилик ва изчиллик тамойили ўқув жараёнининг ҳамма бўғинларида амалга оширилади. Унинг талаблари дарсликлар ва дастурларни тузишда ўз аксини топади. Улардаги материал бир қатор дидактик талаблар (фанни ўрганиш мақсади, унинг бошқа ҳамда фаннинг мантиқи билан белгиланадиган система бўйича жойлаштирилади. Ўқув дастурида назарий ва амалий машғулотларнинг бир-бирига узвий боғланиши сақланиши керак. Ҳар бир дарсда ўқув мақсадини аниқ белгилаш ва белгиланган мақсадга мувофиқ келувчи мазмунини таркиб топтириш лозим.

  15. 17. Махсус фанларни ўқитишнинг “шахсий имкониятларни ҳисобга олиш” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Shaxsiy imkoniyatlarni hisobga olish deganda pedagog bilim oluvchiga individual yo’ndashgan holda, uning aqliy va jismoniy xususiyatlarini psixologik jixatdan o’rganib chiqish tushuniladi. Bunga bilim oluvchining jismoniy xolati, hayot kechirishida unga ta’sir etuvchi omillar, dunyoqarashi kengligi, xotira kuchliligi, qiziqishi, xulq-atvori, nutqi, irodasi, diqqati, vaziyatga tog’ri yo’dashuv va to’g’ri baho berishi, mehnat va hayotiy tajribasi va shu kabilar kiradi. Yuqorida keltirilgan xususiyatlarni inobatga olgan xolda pedagog bilim oluvchi bilan qanday shug’ullanishi, ta’lim metodlarni oldindan rejalashtirgan xolda qulay va samarali yo’llarini aniqlab oladi va bilim beradi.

    2. Mening fikrim shundayki Shaxsiy imkoniyatlarni hisobga olish deganda pedagog bilim oluvchiga individual yondashgan holda, uning aqliy va jismoniy xususiyatlarini psixologik jixatdan o’rganib chiqish tushuniladi. Bunga bilim oluvchining jismoniy xolati, hayot kechirishida unga ta’sir etuvchi omillar, dunyoqarashi kengligi, xotira kuchliligi, qiziqishi, xulq-atvori, nutqi, irodasi, diqqati, vaziyatga tog’ri yo’dashuv va to’g’ri baho berishi, mehnat va hayotiy tajribasi va shu kabilar kiradi.Shuning bilan birga uning qiziqishlari ham inobatga olinadi va oquvchining qiziqishiga qarab ilmiy pedogogik faoliyat olib borilsa yaxshi samara beradi. Yuqorida keltirilgan xususiyatlarni inobatga olgan xolda pedagog bilim oluvchi bilan qanday shug’ullanishi, ta’lim metodlarni oldindan rejalashtirgan xolda qulay va samarali yo’llarini aniqlab oladi va bilim beradi.

  16. 18. Махсус фанларни ўқитишнинг “ўзлаштиришнинг пухталиги” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Мен махсус фанларни ўқитишда «ўзлаштиришнинг пухталиги» тамойилини асосан назарий таълим ва ишлаб чиқариш таълими жараёнида билим
      олувчилар ўзларининг бўлажак касбий фаолиятлари учун керак бўладиган
      билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб бориши билан тушунаман. Лекин ҳосил қиинган
      билим, кўникма ва малакаларнинг келгусида илмий билимлар тизимини
      ўзлаштириб олишда асос бўлиб хизмат қилиши учун улар пухта
      ўзлаштирилган, яхши мустаҳкамланган бўлиши ва билим олувчиларнинг
      хотирасида узоқ вақт сақланиши керак. Пухталик тамойилига риоя қилмаслик билим олувчиларнинг ўзлаштирмаслигига, ўқишда орқада қолишга сабаб бўлади деб ўйлайман.

  17. 19. Махсус фанларни ўқитишнинг “дидактик редукция” тамойилини 50-70 сўз билан изоҳланг.

    1. Bilim oluvchi bilimlarni yuqori darajada o’zlashtirishlari uchun o’quv materiali kerakli darajagacha qisqartirilishi lozim. Agar o’quv materiali hajmi juda katta bo’lsa, unda aynan maxsis bilimlarni berish uchun kerakli qisimlarni tanlab olish zarur boladi. Umumiy (kompleks) va murakkab topshiriqlar doimo dediktiv ravshda osonlashtirilishi lozim, lekin o’zgarmasligi shart.Shuning uchun, agar faqat boshlang’ich bilimlar berish kerak bo’lsa, o’quv materialni iloji boricha oddiyroq tushuntirishga va nixoyatda ko’p va keng o’quv materiali bilan bilim oluvchini qiynamaslik darkor.Tajribali o’qtuvchi murakkab jarayonni oson sozlar bilan tushuntira oladi

  18. Metodika deganda ilmiy bilish faoliyatining shakllari va metodlari majmui haqidagi fan tushuniladi .Bu nazariy jihatdan qo’uilgan maqsadga yetish haqiqatni reallikni faoliyatni nazariy yoki amaliy bilish o’rganishning usullari operatsiyalar majmuidir .O’qitish metodikasi deganda pedagokning o’qitish usullari va o’quvchining o’qish usullari ning bog’liqligi o’qitishdan ko’zlangan maqsadga erishish ,talim vazifalarini hal etishda o’qituvchi va o’quvchining hamkorlikdagi faoliyatidir.

  19. Javobim shundan iboratki: Metodika — tadqiqotchining nazariy va amaliy faoliyatini tashkil etish, tiklash tamoyillari va usullari tizimi hamda bunday tizim haqidagi taʼlimot metodlar haqidagi taʼlimot yoki yalpi-umumiy bilish metodi, deb ham taʼriflanadi. Metodlarga va umuman voqelikka qanday yondashish yoʻlini oʻrgatadi. Voqelikning muayyan qismini, biror jihatini, rivojlanishining ayrim holatini oʻrga-tuvchi Metodikaga metafizikani, voqelikning chiziqli rivojlanish, oʻzgarish jarayonini va uni tashkil etuvchi elementlar oʻrtasidagi oʻzaro aloqadorliklarni aks ettiruvchi Metodikaga dialektikani, voqelikda roʻy beruvchi keskin, halokatli oʻzgarishlar, nochiziqli rivojlanish jarayonlarini oʻrganishda qoʻllaniladigan Metodikaga misol sifatida koʻrsatish mumkin.

  20. Metod yunoncha “metodos” so’zidan olingan, ahloq usuli yo’l ma’nolarini anglatadi. Tabiat va ijtimoiy hayot hodisalarini bilish, tadqiq qilish usuli. Faoliyat, harakatning yo’li, usuli yoki qiyofasi, shakli, ko’rinishi.
    Mening fikrimga ko’ra bizda metod atamasiga ma’lum bir narsani örganish uslubi, aniqroq qilib aytganda esa biror bir ilmiy amaliy-qöllanmalar, meyoriy-xuquqiy, yoki shularga öxshash xat hujjatlarni örganish uslublari deb qaraladi.

  21. Дунёда олий таълимни яқин келажакда қандай муаммолар кутмоқда? Жавобингизни 50-70 сўз билан изоҳланг.
    Барча соҳаларда бўлгани каби олий таълим тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Лекин сифатли мутахассис тайёрлаш учун ушбу ўзгаришлар етарли эмас. Кадрлар тайёрлаш тизимида қатор муаммолар борки, уларни ҳал этмай туриб, етук мутахассислар тайёрлаш ҳақида гапириш эрта, деб ўйлайман. Аввало, олий таълимга талабаларни қабул қилиш тизимини бутунлай ўзгартириш керак. Сабаби, ҳозирги тизим ўқишга қабул қилинаётган талабанинг шу соҳага қай даражада иқтидори ва қобилияти бор-йўқлигини аниқлаш имкониятини бермайди.

    Абитуриентнинг хотираси кучли бўлиши ва белгиланган блоклар бўйича тестларни ёдлаб олиши мумкин. Бироқ у танлаган соҳасига қизиқадими, иқтидори борми, келажакда шу касбнинг етук мутахассиси бўлиб ишлай оладими каби саволлар очиқ қолмоқда.

    Айрим хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари қошида бир йиллик тайёрлов курслари мавжуд бўлиб, уларда абитуриентнинг танлаган касбига қизиқиши ва айнан шу йўналишга иқтидори бор-йўқлиги аниқланади ҳамда шунга қараб олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлайди. Бизда ҳам шу каби тизим жорий этилиши фойдадан холи бўлмайди.

    Олий таълим тизимида юритилаётган меъёрий ҳужжатлар сони ва сифати ҳақида кўп гапирилаётган бўлишига қарамасдан ҳалигача мазкур масала ҳал этилмаяпти. Масалан, давлат таълим стандарти, малака талаблари, намунавий фан дастурлари, ишчи фан дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар, мавзувий-тақвим режа каби. Ушбу ҳужжатлардан, аслида, ўқув жараёнида деярли фойдаланилмайди. Лекин тез-тез ўтказиладиган текширув ва ўрганишлар жараёнида айнан шу ҳужжатлар талаб қилинади. Табиийки, улардан ўқув жараёнида фойдаланилмагани учун камчиликлар аниқланади.

    Йирик муаммолардан яна бири меъёрий ҳужжатларга (малака талаблари, ўқув режа, дастур каби) ҳар йили узлуксиз равишда (2013 йилдан бери) “илғор хорижий тажриба”лар асосида ўзгартиришлар киритилаётганидир. Аслида, ҳужжатларга катта ўзгартиришлар киритилмайди (бир фан номи жарангдор қилиб ўзгартирилади), лекин ҳужжатлар “такомиллаштирилиши”, янгидан ишлаб чиқилиши, уларни тасдиқлатиш учун эса мутасадди идоралар розилиги ва имзолар йиғилиши шарт. Тўғри, ўзгартириш ва янгиликлар киритилишига ҳеч ким қарши эмас, агар шулар таълим сифатини яхшилашга ҳисса қўша олса! Ҳар йили киритилаётган ўзгартиришлар натижани аниқлаш имконини бермаяпти. Айтайлик, 2017 йили ўзгартириш киритилган ўқув режа асосида таҳсил олаётган талаба ўқишни 2021 йилда тамомлайди. Жорий этилган янгиликлар натижасини, талабанинг қандай мутахассис бўлиб етишганини таҳлил қилмай туриб, 2018 йилда яна янги ўқув режаси ва ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

    Олий таълим муассасаларига ўқув режаларидаги фан блоклари ва таркибини соҳа хусусиятидан келиб чиқиб мустақил белгилаш, соҳадаги инновацияларни ҳисобга олган ҳолда тезкорлик билан ўзгартиришлар киритиш, ўқиш даври, амалиёт, таътил ва имтиҳонлар вақти ва тартибини эркин белгилаш ҳуқуқи берилиши лозим. Фан блокларига (масалан, гуманитар ва табиий-илмий фанлар 25—30 фоиз, умумкасбий фанлар 35—50 фоиз, ихтисослик фанлари 15—25 фоиз каби) ва ўқув даврининг умумий ҳажмига (масалан, назарий таълим 55—60 фоиз, аттестация 6—10 фоиз, таътил 14—18 фоиз) қўйилган фоизлар чеклови бекор қилиниши, барча имкониятлар ва ажратилган соатлар фақат етук мутахассис тайёрлашга йўналтирилиши зарур. Шундай қилинса, 4 йил эмас, балки 3 йилда ҳам олий маълумотли, етук бакалаврлар тайёрлаш мумкин.

    Яқин 4-5 йилдан бери олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ деярли барча олий таълим муассасалари бир хил кўрсатма ва бир қолипдаги меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият олиб бораётгани боис уларнинг рейтинги ҳам ўхшаш. Талаб қилинадиган, юритиладиган ҳужжатлар, андозалар ўзгартирилмас экан, олий таълим муассасалари аро соғлом рақобат, кадрлар сифати ва рейтинг кўрсаткичлари борасида бирор-бир ижобий натижага эришиш қийин.

    Яна бир муаммо ўқитувчилар малакасини ошириш тизимининг самара бермаётганидир. Ҳар йили кўплаб ўқитувчилар ишдан ажралган ҳолда икки ой (288 соат) давомида (чунки малака ошириш марказларининг ҳам ўз режалари бор, йилига муайян фоиз ўқитувчининг малакасини ошириши керак) “мажбурий” малака оширишга жалб этилади. Афсуски, малака оширишга бориб келгач, ўқитувчиларнинг аксариятида ижобий тарафга ўзгариш бўлганига, дарсни энг замонавий технологиялар асосида қойиллатиб ўтганига гувоҳ бўлмайсиз. Қолаверса, малака ошириш ўқув жараёни пайтида бўлади. Ўқитувчиларнинг икки ойлик дарсини ким ўтади? Ўқитувчилар касбий салоҳиятининг етарли даражада эмаслиги ҳам тизим олдида турган муаммолардандир. Деярли барча олий таълим муассасаларида ўз соҳасининг усталари билан бир қаторда ўртамиёна ўқитувчилар ҳам ишламоқда. Ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик компетенцияси ҳамда рейтингини мунтазам аниқлаб, таҳлил қиладиган, уларнинг натижаларига кўра рағбатлантириш ёки лавозимини пасайтириш, тизимдан четлатиш (ўз устида ишлаб, маҳоратини оширмас экан) имконини берувчи тизим йўлга қўйилиши, ўқитувчи фаолиятига талаблар қайтадан кўриб чиқилиши лозим.

    Талабаларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тизими бутунлай ислоҳга муҳтож. Бунда талаба шунчаки балл йиғиш учун эмас, балки яхши мутахассис бўлиш учун ўқисин! Сир эмас, ҳозирги кунда аксарият талабалар юқори коэффициентли стипендия учун “ўқимоқда”. Сессия пайтида айрим ўқитувчи ва аксарият талабаларнинг асл қиёфаси намоён бўлади. Тамагирлик, таниш-билишчилик каби иллатлар авж олиши, айрим талабалар ор-номус ва ғурурини унутиб, “беш” ёки “тўрт” баҳо учун турли усулларни қўллаши, уввос солиб йиғлашдан тортиб, ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитишгача бориши кузатилади. Талабаларга стипендия тўлаш тизими ислоҳ қилинса, шу каби нохуш ҳолатларга чек қўйилади.

    Яна бир оғриқли масала — талабаларнинг бюджет ва тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниши. Ушбу усул тўлов-шартнома асосида ўқишга кирган ёшнинг талабаликнинг дастлабки кунидан, битиргунига қадар ўзини бир поғона пастда ҳисоблашига сабаб бўлади. Кимдир 4 йил ўқиш учун пул тўлаш нималигини билмайди, кимдир эса ҳар йили тўлов муддати яқинлашганда “пулни қандай тўлайман”, дея юрак ҳовучлаб туриши ачинарли ҳол! Шунинг учун олий таълим муассасаларига бюджет ўринлари ажратилмаслиги, ҳамма тўлов-шартнома асосида қабул қилиниши керак. Шартнома суммаси миқдорини эса стипендия тўламаслик эвазига ҳозирги ҳолатдан 50—70 фоизгача камайтирилган ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ. Шунда тенг ҳуқуқлилик таъминланади ва шартнома пули миқдори юқорилиги сабаб уни тўлаш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилади. Бундан ташқари Олийгоҳларда Давлат грандлари ни кўпайтириш лозим деб ҳам ўёлайма

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *