3.2-animation

Ҳурматли тингловчилар!

Сиздан ушбу форумда Flash MX дастурида тузилган анимациянгизни сўз билан изоҳлашингиз талаб этилади. Ёзув ҳажми 80 сўздан ошиб кетмаслиги тавсия этилади.

Сизнинг жавобингиз 0,1 балл билан баҳоланади.

3.2-animation: 47 комментариев

  1. Мен яратган FLASH анимацияда қуйидаги жараёнлар кетма кетлиги акс эттирилган

    25 г буғдой унидан олиади ва техник тарозида ўлчаб олинади.Сунгра махсус косачага жойлаштирилида ва устига 14 мл ичимлик сув қуйилади Сувнинг харорати (18±2ºС)атрофида бўлиши керак. Сўнг хамир қўлда қорилади.

  2. Мен яратган FLASH анимацияда болғали майдалаш жараёнлари кетма кетлиги акс эттирилган.Майдалагич махсус шар шаклидаги қаттиқ жисмни юқоридан зарб билан уриш натижасида шар шаклидаги жисм бўлакларга бўлиниб кетиши акс эттирилган.Бу жараён асосан омихта ем ишлаб чиқаришда донли хом ашёларни майдалашда мисол бўла олади

  3. Мен яратган FLASH анимацияда илий ишимнинг мақсади ва афзаллигини майдалагич ва эзгич конструкциясини параметларини асослаш орқали дехқон фермер хўжаликларида қорамол,паррадаларга озуқавий ем озуқа тайёрлаш билан бирга фракцияларга ажратиб хазим бўлишдаги жараёнини ёритиб беришга харакат қилдим.
    FLASH анимацияда хозирда кафедрамиз профессор ўқитувчилари билан биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий техник муаммолари асосида тузилган хўжалик шартномасини бажаришдаги, ишлаб чиқришдан чиқаётган яни атроф мухитга чиқиб кетётган иккиламчи хом ошёларни (чиқиндиларни ) ушлаб қолиш ва такроран фойдаланиб қишлоқ хўжалик ,кимё санотидаги мнерал ўғитларни олишдаги циклон конструкциясини харакатланиш жараёнини қисман ёритиб беришга харакат қилдим.

  4. Мен яратган FLASH анимацияда доривор ўсимликлардан биологик фаол моддаларни ажратиш жараёни келтирилган .Бунда спиртлик эритмаларда ўсимликлар хона температурасида 3-4-саот экстракция қилиниб қуйи молекулалик моддалар ажратиб олинади ва сўнг фильтрланиб,яна хона температурасида сувда экстракция қилиниди сувда эрувчи полисахаридлар ажратиб олинади. Бундан ташқари бу усул билан ўсимликлардан пектин моддасини хам ажратиб олиш мумкин.Бунда ўсимлик кислоталик шароитда муҳит 3-4 ва ҳарорат 70-80 градус иссиқликда 3-4 саот давомида экстракция қилиниб фильтрланади сўнг тоза этил спиртида чўктирилади.Фильтрланиб тоза спиртда ювиладива қуратилади.Охида тортилади.олинган биологик фаол моддалар озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади.

  5. Менинг ишимда меваларни қуритиш жараёни кўрсатилган. Унда лентали конвейр ҳаракатланмоқда ва устидан мева ўтмоқда. Талабаларга назарий тушунтириш бериб, ҳаракатда кўрсатиш мумкин. Бу жуда оддий анимация, лекин келажакда жараённи кенгроқ кўрсатиш мумкин. Меваларни устма-уст таҳлаш, иссиқ, совуқ ёки мўътадил ҳароратда сақлаш. Лентали конвейрда келиб, резурвуарга тушиб, уларни майдалаш жараёнларини анимацион кўринишини яратиш, шу жумладан қадоқланган меваларни этикеткалаш, транспортларга таҳлаш жараёнларини кўрсатиш мумкин.

  6. Кимёвий моддаларни лабаратория шароитида арлаштириш йўли билан эриш жараёнини тадбиқ этиш.

  7. Менинг бажарган ишимда экстракция жараёнида мисцелла таркибидаги эритувчини лаборатория шароитида буғлатиш жараёни келтирилган. Фойдаланилган асбоблар: Буғлатиш учу Гарелка, туби ясси колба термометрдан фойдалаилади. Бу лаборатория иши Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси фанидан лаборатория ишларини бажаришда фойдалаилади.

  8. Бу лабораторияда штативга хайдов колбаси ўрнатилган бўлиб унга сув қуйилган.Унинг остки қисмига ясси тубли колба жойлаштирилган бўлиб юқори қисми резина пробка ёрдамида хайдаш колбасига тутуштирилган.Ясси тубли колбага калций углерод солинган бўлиб унга хайдаш колбасидан сув томизилиб турилади. Натижада сув билан калци углерод реакцияга киришиб ацетон ажралиб чиқади.Ацетон ажралиб чиқаётганлигини ясси тубли колбанинг найчасига гугурт чақганимизда олов ёнаётганлиги кўришимиз мумкин.

  9. Мени бажарган ишимда 40 градус температурада спирт лампа ёрдамида қиздириш усули билан калий пермангнатни таркибидан кислородни ажратиб олиш жараёни кўрсатилган .Жараён қуйидаги асбоблар ёрдамида олиб борилади.2 та штатив спирт лампаси 2 та пробирка .Пробиркани бири тешик резина билан беркитилган.2 чи пробирка сув хаммомига жойлаштирилган бўлиб шиша найча орқали биринчи пробирка билан туташтирилган.Ажралиб чиқаётган кислород 2чи сув хаммомидаги пробиркага жойлашади.Ушбу лобаратория иши озиқ овқат кимёси фанидан лобаратория ишларида фойдаланилади.

  10. Анимацион файилда усимлик ёғларни рафинация жараёнида ишлатиладиган ишқорий эритманинг таёрлаш кўрсатилган. Бунда колбадаги суюқликга яққол кўринишини таъминлаш учун ранг берилган.
    Колбага тепадан туз зарачалари тушаётганлигини кўрсатилмоқда. Туз зарачалари тушиш билан пропеллерли мешалка ёрдамида туз зарачалари сувда эриш жараёни кўрсатиб ўтилган. Аралаштириш даврида туз зарачаларни размери кичаиб бораётганлиги ифодаланган. Якунида туз зарачалари тўлиқ йўқ бўлиб кеганлиги кўрсатилди.

  11. Мен яратган анимацияда циклон қурилмаси акс этган.Ушбу қурилма эллаш жараёнида чиқаётган чангларни циклон ускунасида чукиш жараёни орқали ушлаб қолмоқда.Чанг цилоннинг тубида жойлашмоқда.

  12. Мен яратган FLASH анимацияда иссиқлик алмашиниш жараёнларидан қўш трубали иситкич қурилмаси кўрсатилган. Бу қурилмада асосан хомашёларни иситувчи агент сифатида бўғ, қайноқ сув билан иситиш, қиздириш жараёни амалга оширилади.

  13. Bi-Vis машинасида узлуксиз усулда пахта момиғидан целлюлоза ишлаб чиқариш жараёнларини, уларда кетадиган жараёнларни акс эттирилган. пахта целлюлозасини тозалаш, оқартириш, пишириш жараёнлари келтирилган.

  14. Мен яратган FLASH анимацияда атмосфера босимида бензин аралашмасини 0-110 градус температура оралиғида қиздириб, ундан қайнаш температурасига қараб фракцияларни ажратиб олиш келтирилган. Жараён қуйидаги асбоблар ёрдамида олиб борилади: штатив, Вюрц колбаси, Либих совутгичи, алонж, термометр, 3та йиғгич стакан, электр плитаси. Вюрц колбасидаги бензин аралашмаси қиздирилади ва 0-60, 60-90, 90-110 градус температура оралиғида ажралаётган фракциялар йиғгич стаканларга йиғилади.

  15. Мен яратган FLASH анимацияда ацетиленнинг оксидланиш пиролиз усулида олиниш келтирилган. Табиий газнинг 1500С да турли технологик қурилмалар асосида олиниши келтирилган. Бу усулнингафзаллиги ва камчилиги технологик жихатдан тавсифланган. Ацетиленнинг қулланилиш сохаларини ёритиб беришга харакат қилдим.

  16. Мен яратган анимация лаборатория машғулоти учун режалаштирилган бўлиб, унда поликонденсациялаш усули билан кўпик полимерлар олиш келтирилади. Биринчи кадрда шиша идиш ва унга солинадиган модда номи пайдо бўлади. Иккинчи кадрда кейинги модда ва уни номи пайдо бўлади. Учинчи кадрга реакция катализатори солингани ва жараённи бориши жойланади. Охирги кадрда синтез қилинган моддани кўриниши ва номи жойланади. Ушбу раекцияни лаборатория шароитида олиб бориш анча хавфли бўлганлиги учун лаборатория машғулотида фойдаланиш мумкин.

  17. Мен яратган анимация лаборатория машғулоти учун режалаштирилган бўлиб, унда сульфанил кислотани синтез қилиш жараёни келтирилган. Биринчи кадрнинг фонида мўрили шкаф, чинни идиш, электр плита, термометр шкаласи ва унга солинадиган модда номи пайдо бўлади. Иккинчи кадрда умумий реактив ва қурилмалар номи келтирилган. Учинчи кадрда реакцияга хомашё солингани ва жараённи бориши ва моддани қизишида тутун ва кристаллга тушиши тасвирланган.

  18. Мен SCLEARTECH технологияси буйича 5 та анимация яратганман. Биринчиси — SKLEARTECH технологияси бўйича чизиқли полиэтилен ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни схемаси. Кейингилари ҳар бир бўлим учун алоҳида яратилган — синтез қилиш бўлими, рецикл бўлими, полимерни қайта ишлаш бўлими акс эттирилган.

  19. Мен ишлаб чиққан анимациямда сульфат кислота олиш жараёнининг технологик схемасини ҳаракатли тасвирларда кўрсатганман. Ҳар бир босқичда маҳсулотнинг кириши ва чиқиши, режим параметрлари кўрсатиб борилади. Жараёнлар орқа фонда диктор овози билан изоҳлаб борилади.

  20. Мени анимациямда гетроген-катлиз ғилофли реактор қурилмасини тузилиши ва ишлаши тсвирланган бўлиб, унда реактор ичида реакция вақтида хоси бўлган иссиклик ,ғилофда харакатланётган совуқ сув ёрдамид совутилди, бу жараён стрелкалар орқали кўрсатилгн.Реактор ичида каттализаторни жойлшиши ва реакцияга киришадиган моддларни реакторга кириш ва тайёр махсулотни чиқиш жойлари кўрсатилган. Реактор ичидаги катализатор думалоқ шакилда, реакцияга киришадиган хом-ашёлар бошққа рангда ва реакция натижасид хосил бўлган тайёр махсулот бошқа рангда кўрсатилган. Бу талабалрни реакторни тузилиши ва ишлаши тўғрисидаги мълумотларни тушунишларини осонлаштирди.

  21. Мен яратган анимация лаборатория машғулоти учун режалаштирилган бўлиб, унда композицион материаллар синтез қилиш жараёни келтирилган. Биринчи кадрнинг фонида аралаштиргич, тулдирувчилар, термометр шкаласи ва унга солинадиган модда номи пайдо бўлади. Иккинчи кадрда умумий реактив ва қурилмалар номи келтирилган. Учинчи кадрда реакцияга хомашё солингани ва жараённи бориши ва моддани қизишида тутун ва кристаллга тушиши тасвирланган.

  22. Мен яратган анимацияда труба ишлаб чиқариш технологияси акс эттирилган . Бунда бенкердан экструдер қурилмасига хом ашё бориб тушади.Экструдерда полимерлар ковушкок ўкувчан холатга утади. Хосил булга суюқланма шаклловчи каллакда труба шаклига келтирилади.хосил бўлган трубани совитиш ваннаси тортиш мосламаси тасвирланган

  23. Мен яратган анимация лаборатория машғулоти учун режалаштирилган бўлиб, унда очиқ усулдаги вальц машинасида резина аралашмаларни стандарт рецептура асосида, яъни каучук ва ингредиентларнинг кетма-кетлигида ярим тайёр махсулотлар тайёрлаш жараёни амалга оширилади.Тайёр бўлган резина қоришмалари сув хаммомида ёки совуқ хавода совутилади.Хосил бўлган махсулотларнинг олиб бориш жараёнлари анимация усулида акс эттирилган.

  24. Менинг ишимда меваларни қуритиш жараёни кўрсатилган. Унда конвейер ҳаракатланади, лента устидан турли мевалар ўтади. Бу жуда оддий анимация, лекин келажакда жараённи янада такомиллаштириш мумкин.

  25. Мен ишлаб чиққан анимациямда органик моддаларнинг сифат анализи жараёни кўрсатилган. Унга кўра 1-кадрда Лаборатория ишида қўлланиладиган асбоб ускуналар: пробирка, спирт лампа, эгик най акс эттирилган ва реактивлар номи кўрсатилган. Шунингдек, BaCO3 ни чўкиага тушиши акс эттирилган.

  26. Мен яратган FLASH анимацияда илимй ишимнинг мақсади ва афзаллиги бактерия суспензияли пробиркадан бактерияни қаттиқ озиқа муҳитига экиш бўлиб, бунинг учун бактериологик илмоқ ёрдамида суспензияли пробиркадан ГПА озиқали Петри ликобчасига штрих шаклида экилади. Экилган Петри ликобчаси 30-350 С ҳароратли термостатга ўсиш учун 3-4 кунга қўйилади. 3-4 кундан кейин Петри ликобчасида ўсган бактерияни тозалигини текшириш учун ГПА озиқали Петри ликобчасига штрих шаклида экиш жараёнини ёритиб беришга харакат қилдим. Бу жараённи сўз билан ифодалаш мураккаб шунинг учун анимация орқали кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

    1. Мен ишлаб чикарган FLASH анимацияда илимй ишимнинг мақсади ва афзаллиги усимлик мойин рафинациялаш, гидротатциялаш, оклаш жараёнларини технологик кетма-кетликда олиб борилишини ва турлий хил омилларни таъсирини ургатади бу эса укувчиларни тулик жараённи тушиниб етишини таъминлайди.

  27. Мен ишлаб чиққан анимацияда крахмални ферментлар таъсирида глюкозага айланиш жараёни кўрсатилган.
    Бунинг учун 2 дона микробиологик пробирка оламиз. Хар иккала пробиркага крахмалнинг 0.5%ли эриммасидан 10мл, амилаза ферментининг 0.2%ли эритмасидан 3мл солинади. 1-пробиркадаги тажрибамизни З6 хароратдаги термостатга 30 минут давомида куямиз. Шундан сунг хар иккала пробиркага пипитка билан 3 томчидан иод томизамиз. Бунда 1- пробиркадаги тажрибамиз кизгиш ранга, 2-пробиркадаги тажрибамиз кунг ранга киради. Глюкозани хосил бўлган жараёнлари анимация усулида акс эттирилган.

  28. Мен яратган FLASH анимацияда илмий ишимнинг мақсади ва афзаллиги бактерия суспензияли пробиркадан туганак бактерияни қаттиқ озиқа муҳитига экиш бўлиб, бунинг учун бактериологик илмоқ ёрдамида суспензияли пробиркадан Дуккакли озиқали мухитига Петри ликобчасига зиг-заг усулида экилади. Экилган Петри ликобчаси 20-220 С ҳароратли термостатга ўсиш учун 7-8 кунга қўйилади. 7-8 кундан кейин Петри ликобчасида ўсган бактерияни тозалигини текшириш учун Дуккакли озика мухитига Петри ликобчасига зиг-заг усулида экиш жараёнини ёритиб беришга харакат қилдим. Бу жараённи сўз билан ифодалаш мураккаб шунинг учун анимация орқали кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

  29. Мен яратган анимацияда Бюрет реакцияси ҳосил бўладиган комплекс ранги пептид занжирининг узунлигига қараб ҳар хил бўлади. Бу реакцияни амалга ошириш учун 2 та пробиркага 2 хил оқсил эритмасидан 2 мл дан олинади. Ҳар бир пробиркага NaOH эритмасидан қўшиб аралаштирилади. Устига 2 томчидан мис сульфат эритмаси қўшилса пробиркадаги суюқлик кўк бинафша рангга киради. пробиркалар рангининг оч ёки тўқлиги эритмадаги оқсил концентрациясига боғлиқ. Оқсил занжирининг узунлигини ифодаловчи ранг анимация усулида акс эттирилган.

  30. Мен яратган анимацияда оқсилларни эрувчанлиги аниқланади.Бунинг учун 1 гр буғдой уни олиб, устига 10 мл дис сув қўшилади ва аралаштирилади. Тиндирилгандан сўнг фильтр қоғоз ёрдамида фильтрланиб, ажратиб олинади. Фильтрат 2 қисмга ажратилади. 2-қисмига тенг миқдорда NaCl нинг тўйинган эритмасидан қўшилса, эритма хиралашади. Фақат сувда эрийдиган альбуминлар туз таъсирида эрувчанлигини йўқотади ва тузнинг маълум концентрациясида тўлиқ чўкмага тушиши кузатилади. Демак, бу жараённи ифодаловчи лаборатория иши анимация усулида акс эттирилган.

  31. Мен яратган FLASH анимацияда «Биотехнологиянинг жраёнлари ва аппаратлари» фанидан фильтрлаш жараёни қандай кечишини кўрсатиб бердим. Бу жараёнда суспензия кўринишдаги суюқлик йиғгич бакдан фильтрлаш қурилмасига насос ёрдамида узатилади. Фильтрлашни бир неча усули бор. Масалан фильтрат ва қаттиқ жисмларни йўналишини мос бўлмаслиги мумкин. Айни шу талаб асосида фильтрлаш илк бор қилинмоқда. Фильтрлаш қурилмасида фильтр мембрана ёрдамида тозаланади ва таркибидаги қаттиқ фаза ушланиб қолинади. Тоза фильтрат кейинги босқичга узатилади. Қаттиқ фаза системадан чиқарилади. Натижада ажратиш жараёнини ёритиб беришга харакат қилдим. Бу жараённи сўз билан ифодалаш мураккаб шунинг учун анимация орқали кўрсатиш мақсадга мувофиқдир

  32. Мен яратган FLASH анимацияда аминокислотани биосинтез жараёни тасвирланган. Биосинтез жараёнини олиб бориш учун қуйидаги асбоблар ишлатилади:1.Ферментер 2.Музлатгич 3.Рефрижератор 4. Центрифуга 5.Вакуум 6.Фильтр 7.Мембранали фильтр 8.Фильтр-пресс 9.Қуруқ концентрт учун йиғгич

  33. Мен яратган Flash анимацияда менинг битирув малакавий ишимнинг мавзуси Ген мухандислиги» бўлгани учун ўсимликлар баргидан ДНК ажратиш жаранини тасвирлаб беришга харакат қилдим. Бунда Барг хавончада майдаланади, буфер қўшилади ,центрифуга қилинади, ДНК спирт ёрдамида оқсил ва РНКдан тозалаб олинади. Сўнгра ДНК спиртда чўктирилади.

  34. Мен яратган Flash анимацияда » Ўсимлик ёғларини қайта ишлашда рафинациялаш технологияси» ни қисқача тарзда изоҳлаб бермоқчиман. Ёғларни оқлаш (рафинациялаш) жараёни учун бизга лаборатория жараёнида рафинацияланмаган ёғ учун 1 дона 300 мл ли колба, ёғ таркидаги ёд моддаларни чўктиришга 400 мл ли колба, ёғни фильтрлаш учун 200 граммли идиш, 1 дона тоза ёғни сўриб олишга мўлжалланган насос, лаборатория учун газ олови ва қайта ишланган (рафинацияланган) тоза ёғ солиш учун 400 мл ли колба керак бўлади. Бу жараённи сўз билан ифодалаш мураккаб шунинг учун анимация орқали кўрсатиш мақсадга мувофиқ.

  35. Мен яратган Flash анимацияда «Биологик фаол моддалар технологияси» фанидан оқсил витаминга бой бўлган озуқа қўшимчаларини олиш мавзусининг технологик схемаси келтирилган. Ermothecium ashbyii культураси ёрдамида рибофлавин озуқа концетратини олиш технологик жараёнининг анимация кўринишидир.

  36. Мен яратган Flash анимацияда ферментатив усул билан амилодекстирин олиш технологияси асосида биотехнологик усуллардан фойдаланилган ҳолда юқори молекуляр полисахарид крахмални ферментатив гидролизлаш натижасида биринчи махсулот сифатида крахмал бўлаклари, яъни декстринлар олинади (амилодекстрин, ахродекстирин, мальтодекстрин ва эритродекстрин), гидролизлаш махсулотини давомийлиги натижасида дисахарид мальтоза ва моносахарид глюкоза ҳосил бўлади.

  37. Ферментати гидролиз жараёнини бориши фермент молекуласи билан субстрат молекуласини бир-бирига якинлашиши ва учрашувига боглик булиб фермент субстрат молекулаларини
    якинлашуви 3 хил турга булинади.
    1) нотугри якинлашув нотугри ориентация.
    2) тугри якинлашув нотугри ориентация.
    3) тугри якинлашув тугри ориентация.
    ушбу жараённи анимация усулида яратдим.

  38. Men yaratgan Flash animatsiyada qurilish materiallari ishlab chiqarishda keng qo’llanadigan mayinlash uskunalardan biri hisoblangan sharli tegirmonning ishlash jarayoni ko’rsatilgan.
    Qurilmaning ishchi hajmi uch bo’limdan iborat bo’lib birinchi qismida uzatilgam material katta sharlar yordamida dag’al maydalanadi. Ikkinchi bo’limga maydalangan material mayda sharlar ta’sirida yanada maydalanadi va nihoyat uchunchi bo’limda silpepslarning aylanishi yordamida material tuyilib mayin holatga keladi.

  39. Рангли цемент ишлаб чиқаришда клинкерни кукунлаш жараёни энг муҳим технологик операциялардан бири ҳисобланади. Бу жараён шарли тегирмонларда клинкерни пўлат шарлар билан майдалаш орқали амалга оширилади. Тегирмондаги майдалаш жараёни иссиқлик ажралиб чиқиши билан амалга оширилгани туфайли тегирмон корпуси вентилятор ёрдамида совутиб турилади. Клинкернинг майдалик даражаси жараённинг давомийлиги ва клинкер ҳамда шарларнинг миқдорига боғлик. Тайёр маҳсулот сифати тегирмонда ҳосил бўладиган цемент кукунининг майдалик даражасига боғлиқ бўлади.

  40. Мен яратган виртуал стенд «Силикатлар физик кимёси» каби фундаментал йўналишдаги назарий фанларни ўқитишда жуда қўл келади, чунки у ўта мураккаб тузилган силикатлар иштирокидаги 1,2 ва 3 компонентли системаларнинг холат диаграммаларидаги «суюқланиш ва кристалланиш йўлларини», ликвация ҳодисасини, модификация ўзгаришларини, қаттиқ эритмалар ҳосил қилган майдонлар худудини талабаларга намойиш этиш имкониятини яратади. Кўпдан бери шу муаммони хал этиш йўлини излаётган эдим, Flash MX дастури ёрдамида ушбу муаммонинг ечимини топдим.

  41. Men yaratgan Flash animatsiya mineral o’g’itar olish texnologiyasi boyicha bo’lib, unda ammofos o’g’iti olinish qismi ko’rsatilgan. Animasiyada barabanli donadorlash quritish apparati yordamida ammofos bo’tqasining granulalarga aylanishi keltirilgan. Barabanli donadorlash quritish apparati to’xtovsiz harakatda bo’ladi, ya’ni bo’tqa baraban aylanishi va qizdirishi xisobiga granulalarga aylanadi. Tayyor mahsulot sovitilib, elanib, qadoqlanadi. Ushbu jarayonlarni animasiyada ko’rib o’rganish talabalarga yanada tushunarli bo’lshiga ishonaman

  42. Ma’danlarning tarkibidagi tuzlarning turli haroratlarda turlicha eruvchanligiga asoslangan boyitish usuli-galurgiya usuli deb nomlanadi. Mening Flash MX dasturi yordamida yaratgan animatsiyamda kaliyli ma’dan-silvinitni yuqori haroratda eritilganda KCl — NaCl -H2O eruvchanlik diagrammasiga ko’ra, silvinitni tarkibidagi KCl ning eruvchanligi ortishi, NaCl ning esa eruvchanligi kamayishi hisobiga vaqt o’tishi bilan NaCl ning cho’kmaga tushib, cho’kma miqdorining ko’payishi ko’rsatilgan. KCl eritmaga o’tadi, eritmani fil’trlash, sovutish, quritish orqali tozalik darajasi yuqori bo’lgan KCl ni olish mumkin bo’ladi.

    1. Men yaratgan Flash animatsiya mineral o’g’itar olish texnologiyasi boyicha bo’lib, unda KCL o’g’iti olinish qismi ko’rsatilgan. Animasiyada siklon apparati yordamida KCL ni koagulatsiya qilib aylanishi keltirilgan. Siklon apparati to’xtovsiz harakatda bo’ladi, ya’ni o’g’it changi aylanishi xisobiga chang yiriklashib siklon tubiga cho’kadi. Ushbu jarayonlarni animasiyada ko’rib o’rganish talabalarga yanada tushunarli bo’lshiga ishonaman

  43. Мен «Macromedia Flash MX» дастури орқали «Контакт усулида сулъфат кислота ишлаб чиқариш» технологиясига доир анимация тайёрладим. Анимацияда сулъфат кислота ишлаб чиқаришни ўз ичига қамраб олган 5 та бўлим яъни печ бўлими, ювиш бўлими, компрессор бўлими, контакт ва абсорбсия бўлими ҳамда ушбу бўлимларда кечадиган жараёнларни виртуал ҳолатдаги намойишлари келтирилган. «Macromedia Flash MX» дастури орқали талабаларни технологик фанларни ўқитишда кенг кўламда фойдаланилишига, амалий машғулотларда юқори билим ва кўникмаларга эга бўлишида ҳамда таълимда юқори самарадорликка эришилишида ишонч билдираман.

  44. Мен яратган Flash анимация экстракцион фосфор кислотаси ишлаб чиқаришда фильтрлаш жараёни бўлиб, унда лентали вакуум фильтрнинг ишлаш принципи кўрсатилган. Анимацияда экстракцион фосфор кислотасини фосфогипсдан ажратилинади. Ушбу жараён узлуксиз бўлиб, суспензия фракцияларга, яъни чўкма ва фильтратга ажралади. Мазкур жараённи анимация орқали талабаларга тушунтириш технологик фанларни ўқитишда юқори билим ва кўникмаларга эга бўлишда, хамда самарадорликка эришишга ишонаман.

  45. Мен яратган Flash анимацияда мева шарбати ишлаб чиқариш технологик схемаси
    яъни кетма-кетликда жойлаштирилган жиҳозларнинг принципиал кўриниши ва жараёнлар номи келтирилган. Технологик схемада хом ашёни териб олиш, ташиш, қабул қилиш, инспекциялаш, ювиш, майдалаш, шарбатни ажртиб олиш, тиндириш, вакуум буғлтгич қурилмасид қайнтиш, қадоқлаш, беркитиш, стерилизациялаш ва бошқа жараёнлардан иборат. Ушбу жараёнлар номини талабаларга анимация орқали кўрсатилади ва хар бир жараённи алоҳида изоҳлаб тушунтириб бериш учун имкон беради. Талабаларга мутахассислик фанларини Flash анимациялар ёрдамида тушунтириш ўзлаштириш самарадорликка оширади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *