3.1-FAQ

Forum FAQ (Frequently Asked Questions) —
«Кўп сўраладиган саволлар» форуми

Ҳурматли тингловчилар!

Ушбу форумда Сиз ўқитувчига ўзингизни ўйлантирган ва тушунмаган нарсаларингиз бўйича қисқа савол билан мурожаат қилишингиз мумкин.  Саволни «Электрон педагогика ва педагогнинг шахсий касбий ахборот майдонини лойиҳалаш» модули доирасида, соф илмий-адабий тилда ёзишингиз талаб этилади.

3.1-FAQ: 214 комментариев

    1. LCD (liquid crystal display — суюқ кристалли дисплей) қурилмаларда экрандаги тасвир кристалл матрицаларда турли рангда пайдо бўлади. Бошқача қилиб айтганда, оддий проекторда нур плёнкадаги тасвир орқали ўтиб деворга тасвир бўлиб тушса, LCD проекторларда суюқ кристалли матрицадан ўтиб деворга тушади.

  1. Электрон ўқув қўлланмаларни лойиҳалашда асосан қайси технологиялар қўлланилади?

    1. Электрон ўқув қўлланма қоғоздаги ўқув қўлланмадан фарқли равишда ўзида матн ва кўргазмали материаллар билан бирга аудио, видео, анимация, интерфаол тестлар ва турли ҳаволаларни сақлайди. Шу сабабли, электрон ўқув қўлланмани яратишда мультимедиа яратувчи компьютер дастурлари қўлланилади. Бундай ўқув қўлланмаларни Macromedia Flash дастурида (флэш-технология ёрдамида) яратиш мумкин.

  2. Электрон мундарижани ҳозирда хотира майдондаги катта хотира китоблар учун қўлланса бўладими?

    1. Портфолио (маъноси ҳужжатлар папкаси) педагогнинг ўқув, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик фаолиятлардаги ютуқларини кўрсатади. http://www.bimm.uz сайтига сўнгги 3 йиллик маълумотлар киритилади ва натижа 10 баллик тизимда баҳоланади.

  3. Ассалому алейкум! «Ишлар портфолиоси» қандай тузилади ва талабалар учун қўлласа бўладими?

    1. Ишлар портфолиоси — бу талабанинг бешта портфолио туридан биттаси бўлиб, унда рейтинг дафтарчаси, ижодий ишлари, электрон ҳужжатлари, моделлари, лойиҳалари, амалиёт ҳисоботлари ва шу кабилар акс эттирилади. Ҳали бу шаклдаги портфолио жорий этилмаган. Лекин, Сиз ўз портфолионгизда талабаларни рўйхатдан ўтказиб ўқув материалларидан фойдаланишларига рухсат беришингиз мумкин.

    1. Bu iSpring Suite 8 dasturining instrumenti hisoblanadi. Bu dastur yordamida ekrandagi videotasvirlarni yozib olish mumkin va buni videoma’ruza sifatida taqdim qilsa bo’ladi, deb o’ylayman.

    1. Videokonferensiyaning yurtimizda eng ommalashgan turi bu — videoselektorlar hisoblanadi. Video ilova deganda qisqa qilib aytganda qo’yimcha havola qilinadigan, o’quv materialiga biriktirilgan videomaterial tushuniladi (video, animatsiyalar, roliklar, multimplikatsiya va h.k.).

    1. Ta’lim-tarbiya jarayonida kompyuter (mobil qurilma) ta’lim vositasi sifatida (o’quv materiallarini o’qib-o’rganish), axborot almashish (ma’lumotlarni tarmoqqa qo’yish, ma’lumot yuklash), nazorat (test o’tkazish), tashkiliy (chop qilish, tarqatma material tayyorlash), interfaol materialni namoyish qilish (video, audio, animatsiya, 3D grafika, turli organayzerlar, tarjimon, kalkulyator, taym-menejer …) jarayonlarda qo’llanilishi mumkin. O’quv-uslubiy majmuada kompyuter 4 xil usulda qo’llanilishi aytilgan. Lekin bu nisbiy fikr.

  4. Ҳужжатга диаграмма қўйиш учун Вставка вкладкасидан Диаграмма
    элементи танланади ва Вставка диаграммы мулоқотли ойнасидан
    Диаграмма кўриниши танланади ва ОК тугмаси босилади.

  5. Ҳужжатдан матн қисмини қидириш бошқа матнга алмаштириш қандай кетмакетликда амалга оширилади?

    1. Бунинг учун Ctrl+H тугмаси босилади. Кейин «Найти» ҳамда «Заменить на» майдонларига қидирилаётган ва ўрнига алмаштириладиган матн бўлаги киритилади. Шундан сўнг «Найти далее», «Заменить все», «Заменить» тугмаларидан бирортаси орқали алмаштириш амалга оширилади.

    1. Ҳа. Шунингдек бу дастурда видеомаъруза, тестлар ва анкеталар, каталог, савол-жавоблар, вақт шкаласи, диалогли тренажёр яратиш ва экранни ёзиб олиш мумкин.

    1. Ҳа. Бунинг учун ўқитувчининг сайтимультимедиали файлларни жойлаштириш имкониятига эга бўлиши керак.

    1. Савол аниқ эмас. Агар бу саволда ахборот-коммуникация технологияларига нисбатан айтилаётган бўлса, унда бу савол офис дастурларига (Word, Excel, PowerPoint ва ҳ.к.) тегишли бўлиши мумкин. Офис дастурларида файлларни парол ҳимоялаш, фақат ўқишга рухсат бериб ўзгартиришни таъқиқлаш режимлари мавжуд.

  6. Линейное программирование мохияти ва ОТМда қўлланилиши қандай амалга оширилади?

    1. Бу савол 3.1-модулидан (Электрон педагогика ва педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини лойиҳалаш) кўра кўпроқ 5.2-модулга тегишли (Муҳандислик технологиясида тизимли таҳлил асослари). Чизиқли дастурлаш усули чизиқли характерга эга бўлган қонуниятлар асосида ечиладиган масалалар учун тузилади. Олий таълимда ҳам бундай қонуниятлар бор, масалан, талабада қизиқиш бўлса у яхшироқ билим олади; ўқув материали мультимедиали (матн, овоз, видео, анимация, интерфаоллик ва ҳ.к.) бўлса, у қизиқарлироқ бўлади; ўқитувчи соҳасини қанчалик яхши билса, у шунчалик яхши дарс беради ва ҳ.к.

    1. Моҳияти бир хил. Word дастурининг версиясига қараб баъзи параметрлари ва имкониятлари ўзгариши мумкин. Эски версиялардаги автомундарижаларни янги версиядаги Word дастурида очиш мумкин.

  7. Bиртуал лаборатория ишларини яратиш имконини берувчи дастурларга кайсилар киради?

    1. Вируал лаборатория иши деганда ичига математик модель сингдирилган, турли тажрибаларни ўтказишга имкон берувчи ва турли интерактивликларни тақдим қилувчи мультимедиали тренажёр тушунилади. Буларга барча autoring tools дастурларини киритиш мумкин (Articulate, Articulate Storyline, iSpring, Macromedia Flash MX, Adobe Flash, Visual Basic, Delphy, C++, …). Мен Flash MX ни тавсия қиламан.

    1. Бу дастур виртуал диалогни режалаштириш имконини беради. Яъни, унда саволлар тармоғи ва уларнинг турли вариантдаги жавоблари тармоғи мавжуд бўлади. Бунда турли персонажлар, эмоцияларни қўйиш, саволларни ва жавобларни саралаб танлаш имкониятлари мавжуд. Умуман бу ҳам янги турдаги интерфаол ўқув материали ҳисобланади. Бундай тренажёрлар талабаларни тўғри фикрлаш ва касбий муомала маданиятига ўргатишда катта ёрдам бериши мумкин.

    1. Бу умумий тарздаги савол ҳисобланади. Унга шахсий фикримни билдирмоқчиман. Энг аввало, таълим жараёнида АКТ ни тадбиқ қилишда юқори самара берадиган, вақт ва меҳнат ресурсларини кам талаб қиладиган объектни танлаш керак. Масалан, видеомаъруза яратиш, дарсда турли видео ва анимациялардан фойдаланиш, интернет манзилларини ўрганиш ва х.к. Булар менинг назаримда фойдаланиш мумкин бўлган энг қулай усуллар ҳисобланади. Лекин, агар ўқув жараёни нотўғри ташкил қилинган бўлса, билимни тест орқали синаш, видеокузатув аппаратларини ўрнатиш, институтга кириш-чиқишни (давоматни) автоматлаштириш самарасиз ҳисобланади, аксинча бу жараёнлар оворагарчиликни кўпайтиради ва эътиборимизни асосий масалалардан чалғитади. Шунингдек, агар талаб даражасида қўллай олмасак, қуруқ компьютерни ўрганишдан фойда ҳам йўқ. АКТ ни мажбурлаб ўргатмаслик керак, усиз ҳам ўқув жараёнини самарали ташкил қилиш мумкин. АКТ га юқори самара берувчи замонавий технология сифатида қарашимиз керак.

  8. Интерактив китоб яратишни ноанънаий усулда укитишда кайси методларида кулласа булади?

    1. Агар савол 3D-китоб ҳақида бўлса, унда ҳозирги ҳолат бўича фақат «варақлаш» жараёни эътиборга лойиқ. Қолган барча жиҳатларини MS Office дастурларида амалга ошириш мумкин. Агар савол ноанъанавий ўқитиш усуллари ҳақида бўлса, у ҳолда 3D-китоб m-learning (мобиль таълим) усулида самара бериши мумкин.

    1. TinCan API — масофавий ўқитиш тизимидаги SCORM стандартининг такомиллаштирилган вариантидир. У барча ўргатувчи компьютер дастурларига дарсларни кузатиш ва ёзиб олиш орқали бир-бири билан мулоқотда бўлишга имкон беради. Бу масофавий таълим сифатини ҳаққоний баҳолашда катта ёрдам беради.

    1. MS Word универсал матн муҳаррири ҳисобланади. Вазифаси — матн билан ишлашда энг қулай имкониятларни тақдим қилиш.

  9. Flesh дастури ёрдмида харакатли,овозли дрсликлар яратиш мумкунми?

    1. Бошқа компьютер дастурларининг ишлашидаги хатоликларни аниқлаб берувчи компьютер дастурлари (қурилмалари) шундай номланади.

    1. Веб-портал дейиш тўғрироқ бўларди. Бу Интернетдаги турли интерфаол хизматларни кўрсатувчи йирик сайт ҳисобланади. Портал орқали мурожаат қилиш, жавоб олиш, ҳужжат жўнатиш, расмий жавоб олиш, пул ўтказиш, ёрдам бериш ва ҳ.к. хизматлар кўрсатилади.

    1. Macromedia Flash турли интерфаол анимациялар яратишга имкон беради. Унда графика, овоз ва анимацияларни яратиш, таҳрирлаш, ўзгартириш, ҳаракатлантириш имкониятлари мавжуд. Унда дастурлаш имкониятлари ҳам мавжуд. Унда электрон дарслик, виртуал стенд, анимация, виртуал тренажёр, симулятор яратиш мумкин.

  10. Масофавий талим олиш учун интуитда бошқа сайтлардан хам фойдаланса бўладими?

    1. ОООК (оммавий онлайн очиқ курслар) нинг турлари кўп. Интернетда Массовые открытые онлайн-курсы деб изласангиз кўплаб маълумотларни топасиз.
      Марҳамат танишиб чиқинг:
      http://psyjournals.ru/langpsy/2017/n3/Gotovtseva_Kashparova_Sinitsyn_full.shtml
      Coursera.org – https://www.coursera.org/
      EdX – https://www.edx.org/
      Udemy – https://www.udemy.com/ LinguaLeo – http://lingualeo.ru/ busuu –
      http://www.busuu.com/enc/
      TED – http://www.ted.com

  11. Assalomu alaykum. iSpring QuizMaker dasturida bajarilgan 11 ta testni saqlash jarayoni amalga oshirilmayapdi. Kompyuterda saqlash jarayoni amalga oshirilmayapti. Buni qanday amalga oshirish mumkin?

    1. Янги ном билан сақлаб кўринг.
      Балки Сиз флешкада дастурда ишлаб туриб, флешкани олиб қўйгандирсиз. Бу муаммони тўғри ҳал қилиш учун шу ҳолат содир бўлган жойда кўриш керак.

  12. Педaгoгик дaстурий вoситaлaрни яратишга қандай талаблар
    қўйилади?

    1. Асосий талаблар ўқув-услубий мажмуанинг 12-бетида келтирилган: Булар дидактик, методик, психологик, техник, эстетик, махсус ва эргономик талаблардир. Оддий қилиб айтганда, масалан, видеомаъруза илмий билимларга асосланган ва тушунарли бўлиши, фаннинг ўзига хос жиҳатларини ўзида акс эттириши, талабани қизиқтириши ва унинг диққатини тортиши, мавжуд компьютер техникаларида фойдаланиш мумкин бўлиши, график материаллар дид билан безатилган бўлиши, интерфаолликни таъминлаши, очиқ фойдаланилиши, экран кўриниши ўзига жалб қилиши зарур.

    1. Булар инсонни виртуал оламга олиб кирувчи ва мулоқот қилишга ёрдам берувчи воситалардир — масалан, симсиз тизимда ишлайдиган шлем ва кўзойнак дисплейлар, қўлқоплар, нимчалар киради.

  13. Кимёвий жараёнларни моделлаштириш имкониятини берувчи
    дастурларга нималар киради?

    1. Crocodile Chemistry дастури кенг тарқалган. Бу дастур орқали барча кимёвий элементларнинг кимёвий ва физикавий хусусиятларини ўрганиш мумкин. Масалан, кимёвий реакцияларда қатнашаётган молекулаларнинг бошқа молекулага айланиш жараёнини ва динамик ўзгаришларни кузатиш, кимёвий жараёнларни моделлаштириш, турли реакцияларни ўтказиш ва уларни бехавотир амалга ошириш мумкин.

  14. Ассалому алайкум устоз! Flasn дастурида бўйча таёрланган маълумотларни кўпроқ қайси машғулот турларида кўллаш мақсадга мувофиқ ?

    1. Анимация ва мультимедиали тақдимотларни — маъруза машғулотларида, электрон тренажёрлар ва виртуал стендларни — амалий машғулотларда, симуляторлар ва виртуал стендларни — лаборатория машғулотларида, видеомаърузалар, 3D китоблар, мультимедиали глоссарийлар, савол-жавобларни — мустақил ишларда қўллаш мақсадга мувофиқ. Видеомаърузаларни маъруза машғулотларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, ўқитувчининг ўзи дарс ўтгани маъқул.

  15. қайси режимда бошқа кадрлардаги объект контурларини кўриш мумкин?

    1. Бу савол менимча, Flash MX дастурига тегишли. Timeline вкладкасининг пастида, чап томонда кўз, қулф ва квадрат шаклидаги пиктограммалар мавжуд. Квадрат пиктограммаси ёки шу устундаги рангли квадратлар босилса, объектларнинг ранглари йўқолиб фақат контурлари кўринадиган бўлади. Бу имкониятдан «кучсиз» компьютерларда ишлаганда фойдаланиш мумкин, чунки контурли режим компьютернинг катта хотирасини талаб этмайди ва тез ишлашига сабаб бўлади.

    1. Публикация тугмаси орқали Ўтказиш мумкин. Excel га ўтказишдан олдин Word га ўтказиб олинади. График тасвирларни скриншот режимида олиш мумкин. Шунингдек, PNG, JPEG, ZIP-архив, Flash, HTML5, EXE форматларига ўтказиш мумкин.

  16. Замонавий ахборот технологияларининг воситаларига нималар киради?

    1. Оддий қилиб айтганда, компьютер техникалари ҳамда виртуал борлиқ тизимлари (процессор, дисплей, клавиатура, модем джойстик, қўлқоп, кўзойнак, шлем, чиплар ва ҳ.к.).

    1. Яъни, ахборот турлари, ахборотлар тўплами киради. Улар матн, график, аудио, видео, гиперҳаволалар каби ахборот турларидан иборат бўлади.

    1. Бунинг учун энг аввало компьютерга архиватор (ZIP, RAR ва ҳ.к.) ўрнатилган бўлиши керак. Папкани ажратиб олиб сичқончанинг ўнг тугмаси босилса архиватор пайдо бўлади ва у орқали папкани архивлаш мумкин.

    1. Мультимедиа сўзи «кўп муҳитли» деган маънони билдиради. Яъни, матн, графика, аудио, видео ва ҳ.к. шаклдаги ахборотлар мажмуаси тушунилади.

    1. Компьютерлар асосан 4 хил йўналишда қўлланилади. Батафсил жавобни ўқув-услубий мажмуанинг 9-бетидан топишингиз мумкин. Лекин, менинг фикримча саволнинг бундай қўйилишини нотўғри деб ҳисоблайман. Компьютерларни таълимдаги барча соҳаларда қўллаш мумкин.

    1. Сабаби, ҳар бир ёзув тасдиқдан ўтишини кутади. Ўқитувчи ўқиб бўлганидан сўнг Сизнинг саволингизни ё тасдиқлайди, ёки ўчириб ташлайди. Бу тажриба энди ривожланаётганлиги учун шундай режимда ишлашга мажбурмиз. Лекин кейинчалик, ушбу тизим ривожланиши билан, худди телеграммдаги каби нимани ёзсангиз ўша ёзув пайдо бўладиган режимга ўтишимиз мумкин бўлади.

  17. Озиқ-овқат ва Кимё технологиялари таълим йўналишларда ўқитиладиган мутахассислик блокидаги «Асосий технологик жараёнлар ва қурилмалар», «Технологик жараёнларни автоматлаштириш» фанларни «FORUM FAQ » дастури ўқитиш қандай авзалликларга ва ютуқликларга эга бўлади?

    1. Бу янги тажриба ҳисобланади. Менинг фикримча, бу усул энг аввало, билим олувчиларда фан бўйича соф илмий тилда ўзаро бахс-мунозара олиб бориш маданиятини ривожлантиради. Шунингдек, ўқитувчининг ёзувлар асосида форумни баҳолашига ҳам имкон беради. Ҳозирча, фикримча, бу тизимни эркин тарғиб қилиб бўлмайди, чунки энг олдин билим олувчиларда форумда иштирок этиш маданиятини шакллантириш лозим. Шундан сўнг эркин диалог ва бахс-мунозара жараёнларини ташкил қилиш мумкин.
      Бу усулнинг яна бир афзаллиги шундаки, билим олувчи манбалардан фойдаланган ҳолда жавоб ёзиши мумкин, лекин у жавобни кўчириб ёза олмайди, чунки жавоб ҳажми минимум ва максимум билан чекланган бўлади. Демак, ҳар бир билим олувчи жавобни фақат ўз сўзлари билан ёзишга мажбур бўлади. Бу — масофадан билим олишни бошқаришдаги илғор усул ҳисобланади.

    1. Экраннинг ўнг томонида формула, расм, видео ва аудио қўйиш учун тугмачалар мавжуд. Формула тугмаси босилса, формула редактори очилади, ўша ерга ёзилади.

    1. Eng avvalo biror maqsad bo’lishi kerak. Masalan, biror laboratoriya uskunasining animatsiyasini maqsad qilib, keyin multimediani o’rganishni boshlang. Keyin bu qurilmani yanada mukammallashtirib boring.

  18. iSpring QuizMarker дастурида талабалар учун тест яратилди. Бу дастурнинг тест яратишдан бошқа имкониятлари борми?

  19. Хозирги кунда Ўзбекистонда порталга ёзиш жуда ривжланиб кетмоқда. Портал ўзи нима ва унга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

    1. Portal deganda interaktivlik elementlari (yozish, tugmachani bosish, belgi qo’yish va h.k.) mavjud bo’lgan, murojaat qilish va javob olish mumkin bo’lgan virtual muhitni (saytlar jamlanmasi) tushunish mumkin. Portal onlayn tizimida faoliyat ko’rsatadi, ya’ni sizning murojaatingiz shu zahoti qabul qilinadi, navbat kutilmaydi. Murojaat qilayotgan shaxs dastlab qayddan o’tadi va portalga maxsus login va parol bilan kiradi.

  20. модем қурилмасининг ишлаш жараёни қандай амалга оширилади?

    1. Modem so’zi ikkita so’zning birlashmasidan hosil qilingan (MOdulyatsiya-DEmodulyatsiya). Ya’ni axborotni qabul qilib kodlash (kirish) va ishlangan ma’lumotni qayta kodlab jo’natish (chiqish).

  21. ISpring пакетидаги қайси дастур глоссария яратиш имконини беради?

  22. Кимё технологиялари таълим йўналишларда ўқитиладиган мутахассислик блокидаги «Органик синтез технологиялари», «Кимёвий технология асослари» фанларни «Adobe Flash » дастури орқали мавзу бўйича технологик схемаларни яратиш ва фойдаланиш қандай афзалликларга ва ютуқликларга эга бўлади?

    1. Яратилган Flash-анимациялар кўринишидаги технологик схемалар талабаларнинг мавзуларни яхши ўзлаштиришларига ёрдам беради, чунки уларда ҳаракатлар, интерактивлик элементлари мавжуд бўлиб, улар талабаларга машқ қилиб ўрганиш имкониятларини ҳам беради.

  23. Электрон дарсликни яратишда iSpring Kinetics дастуридан бошқа яна қайси дастурлардан фойдаланилади

    1. Электрон дарслик матн, гипермурожаатлар, расмлар, анимациялар, овоз, видео материалларни ўз ичига олади. Бундай материалларни Flash MX, Power Point, Articulate Storyline, Camtasia Studio дастурларидан фойдаланиб яратиш мумкин.

  24. Hyper Chem дастурида ишлашнинг афзаллиги ва камчилиги хақида маълумот берсангиз

    1. HyperChem – бу комплекс дастур бўлиб, атом тузилишини квант-механик моделлаштириш соҳасида ишлатилади. Унинг ичида молекуляр механика, квант кимёси ва молекуляр динамикага оид масалаларни ечувчи дастурлар киритилган. Бу дастурнинг афзаллиги ҳам шунда. Бироқ у юқори даражадаги мураккаб дастур ҳисобланади.

  25. Macromedia Flash дастури орқали лаборатория қурилмаларини қуришда уларни кетма- кетлигини овозли тарзда галереясини яратиш имконияти хақида маълумот беринг?

    1. Галерея яратиш учун вақт чизиғидан фойдаланиш мумкин. Объектлар ҳаракатини алоҳида, овозларни алоҳида қатламларда (layer) қўйиш лозим. Ҳар бир қурилмани алоҳида саҳнада (scene) ясаш тавсия этилади. Галереяда тугмачалар (button) орқали тўхтатиш ва юритиш имкониятларини ҳосил қилиш мумкин.

  26. Анимациялар – Adobe Flash ва 3D Max дастурлари ёрдамида турли анимациялар яратишда асосан нималарга эътибор қаратиш лозим

    1. Энг аввало ниманинг анимациясини яратаётган бўлсангиз ўша объектни чуқур билишингиз керак. Иккинчидан ўша объектни анимация ҳолатига келтириш учун Flash ёки 3DS Max дастурларининг имкониятларини ҳам билишингиз лозим, балки Сиз ўйлаган нарсани бу дастурларда амалга ошириб бўлмас. Бу дастурларни ҳам яхши ишлата билишингиз зарур. Анимация учун аввал пухта сценарий ёзиб олишингизни ҳам тавсия қиламан.

  27. LMS тизимлари ичида тълим бозорида энг кўп ишлатилаётган тизим Blockboard тизими, унинг қандай имкониятлари мавжуд?

    1. Blackboard Learn дастурида — худди Flash дастуридаги каби ҳар қандай педагогик ғояни (ўқитиш, ўргатиш, интерактивлик, синовлар, фикр алмашиш, онлайн курс) амалга ошириш мумкин. Бу очиқ ва мослашувчан тизим бўлиб, ўқувчиларнинг билим олишларини яхшилаш учун мўлжалланган. Бу дастурда ўқув материалларини сақлаш, таҳрирлаш, тарқатиш ва турли муҳаррирлардан кўчириб олиб қўйиш, ўзлаштиришни назорат қилиш ва таҳлил қилиш мумкин. Бу тизимда ўқув жараёнини қаттиқ интизом асосида ёки эркин тарзда ташкил қилиш ҳам мумкин. Жавобни ҳоҳласа ўқитувчи, талаба ёки тизимнинг ўзи беришини ташкил қилиш ҳам мумкин.

  28. Интернет тизимида, масофавий таълим тизимларида, сақлаш қурилмаларида ишлатиш учун мулжалланган интерактив таълим маътериллари (элетрон дарслик) таёрлаш учун қайси дастурий воситдан фойдаланишни тавсия қиласиз, ва бу дастур қандай имкониятларга эга?

    1. Электрон дарсликнинг турлари кўп. Масалан гипер мурожаатли, расм ва видеолардан иборат оддий электрон дарсликни iSpring Suite ёки PowerPoint да ҳам яратса бўлади. Бироқ, мураккаб анимацияли электрон дарслик қилмоқчи бўлсангиз Camtasia Studio, Flash MX дастурларини қўллашни тавсия қиламан.

  29. Таълим тарбия жараёнларида комьпютерлардан қўлланиш имкониятларини айтиб берсангиз?

    1. Ҳозирги кунда таълим-тарбия жараёнини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мисол учун компьютерлар ўқув жараёнини ташкил қилишда (бўлим, деканат ва кафедраларда), ўқув-услубий материалларни тайёрлашда (асосан офис дастурлари), фан бўйича анимациялар, виртуал стендлар ишлаб чиқишда, ўқишларни онлайн усулда масофадан ташкил қилишда, ўзлаштириш натижаларини назорат қилиш ва баҳолашда, илмий тадқиқотларда математик моделларни қуришда қўлланилиши мумкин.

  30. Word дастурида ишни автоматлаштириш имкониятлари мавжудми?

    1. Ҳа, албатта. Масалан, автомундарижа қўйиш мумкин. Бунда боб ва мавзуларга стил берилса кифоя, автоматик тарзда боб, мавзу ва бет рақамлари кўрсатилган мундарижа пайдо бўлади. Шунингдек, қисқартмани (масалан ТКТИ, ЎзР ОЎМТВ ва ҳ.к.) ёзганда Word дастури уни очиб ёзиб бера олиши мумкин. SmartArt бўлимида жуда кўплаб схемаларни автоматик тарзда ҳосил қилиш, тез тўлдириш ва шаклини ўзгартириш имкониятлари мавжуд.

  31. Word дастурида ҳисоблаш амалларини бажариш мумкинми?

    1. Саволингиз жуда ўринли. Microsoft Word нинг аввалги версияларида (Word6) шундай имконият бор эди. Яъни, жадвалнинг охирги катагига майдон қўйиб сонларнинг суммасини чиқариш мумкин эди. Лекин, ҳозирги версияларида бундай имконият мавжуд эмас.

    1. Макрос — бу макро дастур деган маънони англатади. Яъни, масалан Word, Excel ва умуман Microsoft Office дастурларида тузиладиган макрокомандалар кетма-кетлиги. Масалан, лотин имлосидан кирилл имлосига алмаштиришни битта тугмачани босиш орқали, махсус тузилган макрослар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

    1. Flash анимациялар яратиш ва масофавий таълим тизимига жойлаш орқали қўллаш мумкин.

    1. 1.Рашид ака, ID номер нима. Бу номер қачон берилади.
      2.Ахборотни химоялашнинг криптографик усули нима.

      1. ID — bu identifikatsion raqam. ID.uz ga kirib olishingiz mumkin. Juda ko’plab imkoniyatlarga ega bo’lasiz. Kriptografiya degani shifrlash degani, ya’ni ma’lum shablon asosida axborotdagi elementlarning o’rni almashtiriladi.

  32. Ассалому алейкум! Компьютерда қўйилган 15 та тест саволарини ишлаб чиқдим, лекин хато ишланган тест жавобларини кўраолмадим. бунга сабаба нима бўлиши мумкин?

  33. Компьютерда қўйилган тест саволарини флешкага ёзиб олса бщладими?

    1. Bu dastur kompyuter xotirasiga o’rnatilgan. Bu testlarning matn variantlari Sizlarga tarqatilgan. Biroq mashq qilish imkoniyati faqat PKQTvaMO tarmoq markazida mavjud.

  34. iSpring Suite пакетидаги қайси дастур орқали 3D китоблар, вақт шкаласи, глоссарийлар яратиш мумкин? iSpring SuiteiSpring Suite деб жавоб берилган.

    ISpring пакетидаги қайси дастур 3D китоблар яратиш имкониятини беради? iSpring Kinetics деб жавоб берилган.

    ISpring пакетидаги қайси дастур глоссария яратиш имкониятини беради? iSpring Kinetics деб жавоб берилган.

    ISpring пакетидаги қайси дастур конвертациялаш имкониятини беради? iSpring Converter деб жавоб берилган.

    ISpring пакетидаги қайси дастур электрон тестлар яратиш имкониятини беради? iSpring QuizMaker деб жавоб берилган.

    Шу саволларни ҳаммасига iSpring SuiteiSpring Suite деб жавоб берса бўладими?

    1. Bu savollar BIMM mutaxassislari tomonidan tuzilgan. Hamma savollar ham professional darajada tuzilgan deb bo’lmaydi. Maslahatim — to’g’ri javoblarni yod oling!

  35. Ассалому алайкум! iSpiring Suite пакетидаги қайси дастур орқали глоссарий яратиш мумкин?
    Қандай кетма-кетликда?

  36. Ассалому алайкум! Hyper Studio дастури қандай дастур? АКТда бериладиган сўзларнинг бош ҳарфлари ҳар доим ҳам инглиз тилидаги сўзлардан олинадими?

    1. Жавобни 2-саволдан бошлайман: йўқ ҳар доим эмас!
      1-саволга жавобим: Hyper Studio дастурида ўқув жараёнида қўлланиладиган эффектларга бой, тасвирлар аралашган мультимедиа материалларини яратиш мумкин.

  37. assalomu alaykum ustoz 3-mavzu bo’yicha men mail.ru pochta xizmatidan foydalanaman. Menga turli reklama saytlaridan xatlar keladi. Ularni menga kelmasligi uchun qaysi funksiyadan foydalanishim samarali, javob uchun oldindan rahmat.

  38. Миркомилов шавкат акани саволига кушимча килмокчиман. Mikrosoft word да хисоблаш амалларини якин келажакда exsell даражасига етказиш мумкунми? Жавоб учун рахмат олдиндан.

  39. Ассалому-алайкум,
    Статик ва динамик веб саҳифаларни бир биридан қандай фарқлаш мумкин.
    Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    1. Статик сайтлар ўзгармас, доим бир хил маълумот сақланиб туради, динамик сайт эса ўзгарувчан бўлиб, маълумотлари ўзгариб туради.

  40. Assalomu aleykum. Nima uchun elektron pochta orqali papka jo’natib bo’lmaydi? Shu tizimni takomillashtirishning imkoni bormi?

    1. Сиз папкани архивлаб жўнатишингиз мумкин. Балки майлнинг кейинги версияларида дастурчилар бунинг имконини қилишар.

  41. Assalomu aleykum! Elektron pochta manzilidagi spam qutichasiga kelib tuwayotgan ayrim xatlarni qanday qilib, asosiy kiruvchi (входящие) qutichasiga o`tkazish mumkin? Javob uchun oldindan rahmat.

    1. Устига бориб сичқончанинг ўнг тугмасини босасиз ва «переместить» бандини босасиз ва зарур жойга сақлайсиз.

  42. LMS тизимлари учун электрон таълим ресурсларини қайси стандарт пакетлари асосида яратиш мумкин?

  43. Ассалому алайкум. Браузерларда қидирув сўровномаларини шахсий компютерда қўлланилаётган дастур ва бошқа маълумотларни ўзларининг серверига қандай қилиб жўнатишади. Буни фойдаланувчининг ўзи биладими?

  44. Assalomu aleykum! Savolim shundan iboratki Microsoft word 2003 dasturiga matnlarni lotin-kiril, kiril-lotin alifbosiga o`tkazuvchi dasturni qo`shimcha ravishda qanday joylashtirish mumkin? Javob uchun oldindan rahmat!

  45. Assalomu aleykum! Web sahifalarni yaratishda qaysi tillardan foydalaniladi? Shunday sahifalar borki ularga mahsus kalitlarsiz kirib bo`lmaydi. Bularning universal algoritmi bormi yoki mutaxassisning kreativligidan kelib chiqadimi?

    1. Asosan HTML tili qo’llaniladi.
      Albatta, dasturchi o’z dasturini himoyalab qo’ygan bo’lsa, unga kira olmaysiz. Lekin, sichqonchaning o’ng tugmachasini bosib «Просмотреть код» buryug’idan foydalanib dasturni nusha rejimida ko’rishingiz mumkin. Balki, kodini topsangiz dasturning ichiga kirish mumkin bo’lar (nusxa rejimida).

  46. Macromedia Flash дастури орқали лаборатория қурилмалари ва лаборатория ишлари мавжуд (2008 йилда тайёрланган). Ушбу лаборатория ишларини янгилаш имконияти (виртуал равишда янгича жихозлаш ва хисоблаш курсаткичларини узгартириш) хақида маълумот беринг?

    1. Buning uchun FLA formatdagi faylini o’zgartirishingiz lozim bo’ladi. Flash dasturining bajariladaigan formatlarida (SWF, EXE) uni o’zgartirishning iloji yo’q. SWF formatdagi faylni FLA ga o’tkazib beradigan translyatorlar ham bor, lekin bunda yozilgan skriptlar (dasturlar) o’chib ketadi va dasturning tarmoqlangan strukturasi, vektorli grafika imkoniyatlari yo’qoladi va tasvirlar kadrli animatsiya shakliga o’tib qoladi.

    1. Real vaqt (onlayn) rejimida ovoz kadrlarga mos bo’ladi. Buni Camtasia Studio dasturida bajarsa bo’ladi. Oddiy smartfonda videoga olganingizda ham kadrlar va ovozlar bir-biriga mos bo’ladi.

  47. Assalomu aleykum! Kalit so`z so`raydigan algoritm sahifalar va login parol so`raydigan sahifalarning o`hshashligi va farqi nimada?

  48. Assalomu aleykum. Bugungi kunda beshinchi darajali elektron darslik mavjudmi? Mavjud bo’lsa, u qanday bo’limlardan iborat? Javob uhun oldindan rahmat.

    1. Savolingizni tushundim. Odatda elektron darsliklarni 4 darajaga ajratishadi:
      1-daraja (oddiy matn va giperhavolalardan iborat elektron darslik);
      2-daraja (grafika elementlari, 3D-tasvir, video va animatsiyali elektron darslik);
      3-daraja (turli interfaol elementlar bilan boyitilgan elektron darslik);
      4-daraja (immersivlik elementlari, virtual borliq elementlari singdirilgan elektron darslik).
      Lekin men hali 5-daraja haqida eshitmadim.

  49. Ассалому алейкум! HTML ва JAVA тилларининг афзалликлaри ва фарқи. Мураккаб Web сахифаларни яратиш мумкинми?

  50. Ассалому алайкум. Macromedia Flash дан качон фойдаланиш керак? жавоб учун олдиндан рахмат!

    1. Анимацияли тақдимот яратмоқчи бўлсангиз, материални кўп гап ўрнига битта анимацион ролик билан тушунтирмоқчи бўлсангиз, дарсингиз қизиқ ўтишини ҳоҳласангиз, виртуал лаборатория ишларини яратмоқчи бўлсангиз бу дастур Сизга катта ёрдам беради.

  51. Ассалому алайкум. Кенг интерфаоллик, графика, товуш ва кичик
    ўлчам зарур бўлган холларда Flash нинг ўрнини яна қайси дастур орқали бажарса бўлади. Жавоб учун олдиндан рахмат

    1. Оддийроғи Power Point. У Flash каби мураккаб эмас. Лекин имкониятлари ҳам ўзига яраша.

  52. Асслому алейкум! Flash интерфаол фильмлари қандай яратилади? Жавоб учун олдиндан рахмат!

    1. Flash MX, Adobe Flash дастурлари ёрдамида яратилади. Бунинг учун олдин фильмнинг сценарийси тузилиши зарур бўлади.

  53. Ассалому алайкум. Амалиет дарсларида масалалар ечиш жараенини кайси турдаги электрон усул ердамида олиб борган макул. Жавоб учун олдиндан рахмат

    1. Мультимедиали кейсларни (виртуал стенд, тренажёр шаклида) таклиф қилган бўлар эдим. Бунда талаба жавоб сифатида бирор сонни киритиши, бирор объектларни танлаш, уларнинг ўрнини алмаштириш, график, диаграмма ва схемалардаги бирор нуқтани кўрсатиши, тугмаларни босиб жараённи юритиши ёки тўхтатиши мумкин.

  54. Assolom aleykum!
    iSpring Quiz Marker dasturida test turlarini tuzayotganda faol hudud testida texnologik sxema rasmini qanday testga tushirish kerak?

    1. Oldin rasmni JPG formatda tayyorlab olish kerak. Keyin uni biror papkaga saqlash zarur. Keyin 11-shakldagi «Активная область» testini qo’yib ekranning o’ng tomonidagi «Выбрат изображение…» tugmasi bosiladi va rasm yuklanadi.
      Worddagi rasmni to’g’ridan-to’g’ri tushirishning iloji yo’q.

  55. Ассалому алайкум устоз сизга саволим шуки iSpring тестларида сўзлар банки турида банкдаги сўзлар ўрнига сонлар қўйилиши мумкинми?

    1. 3DS Max дастури уч ўлчамли анимациялар яратиш учун, AutoCAD дастури эса 2 ўлчамли график тасвирни таҳрирлаш учун мўлжалланган. AutoCAD дастуридан кўпроқ фойдаланишади.

  56. Ассалому алайкум, Рашиджон. Саволни энди бермоқчимоқ . iSpring дастуридаги тестлар кўп холларда мураккаблиги бўйича 1-даражали саволлар учун қўл келар экан , мураккаб жараёнларнинг мохиятини очишга тегишли масалалардан тестлар тузишда хам улардан фойдаланиш самараси юқори бўлармикан? Хурмат билан Джонон Исматовна.

    1. Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Мураккаб жараёнларнинг моҳиятини очиш масаласига келсак, бу ўқитувчининг педагогик маҳоратига боғлиқ. Сизга тарқатма материаллар ичида тақдим этилган «Tarqatma\АКТ2\UK-2016 (Abduraximova X., Xabibullayev R).docx» мақоласи билан танишсангиз, унда ҳар бир тест турининг дидактик моҳияти очиб берилган.

  57. Ўзбекистонда кўп ишлатиладиган қурилмаларни лойихалашда қайси дастурлардан фойдаланиш яхшироқ?

    1. Агар ўқув мақсадлари учун қурилмани лойиҳаламоқчи бўлсангиз MatLab дастурини тавсия этаман.

  58. Авссалому алайкум. Интернет билан Интеранет талим турини фарки нимада? Жавоб учун рахмат

    1. Булар таълим тури эмас. Интранет бирор ташкилотнинг ички тармоқ тизими ҳисобланади.

  59. Узбекистонда кайси ОТМ ларда масофавий талим тизими йулга куйилган. Уларда укиш шартлари кандай кечади? Жавоб учун рахмат

  60. Интерфаол тестларни iSpringQuizMaker дан ташкари яна кайси турдаги дастурларда тузиш мумкин

    1. Flash MX дастурида бундан ҳам сифатли даражадаги тестларни тузиш мумкин. Excel дастурида ҳам бундай имкониятлар мавжуд.

  61. iSpring QuizMaker 8 дастурида «Фаол худуд» тест шаклида расмни жойлаштириш қандай амалга оширилади?

    1. Faylning kengaytmasi va hajmiga qarab Flash-rolikning ichiga joylashtirish mumkin.
      Yoki uning syujetidan foydalanib yanada samaraliroq flash-sumulyator yaratish ham mumkin.

  62. Assalomu alaykum, hurmatli Rashid Azamatovich !
    Flash animatsiya uchun dasturni qayerdan olsak boladi? Alohida mustaqil o’rganish uchun?

    1. PowerPoint dasturida «Выделение» turidagi animatsiyalar orqali aylanish harakatlarini yasash mumkin. Bularga «качание», «вращение», «изменение размера» effektlarini misol qilib keltirish mumkin. Shuningdek, «Дополнительные эффекты выделения» bo’limidan «пульсация», «цветовая пульсация», «мигание» kabi effetlardan ham foydalanish mumkin.
      Jismlarning harakatini yasash uchun «Пути перемещения», «Другие пути перемещения» kabi effektlar yaxshi natija beradi.

  63. Ассалому алайкум устоз Macromedia Flash MX дастурида бирор бир жиҳозни харакатга келтирса бўларкан бу дастурдан осонроқ яна бошқа дастур борми

    1. Turli animatsion effektlar va harakatlarni yaratish uchun Macromedia Flash MX yoki Adobe Flash dasturlaridan tashqari yangi imkoniyatlarga ega bo’lgan Easy GIF Animator, Toon Boom Harmony, Anime Studio Pro, Adobe Animate kabi dasturlardan ham foydalansa bo’ladi.

  64. Assalom alaykim! Biz hozirgi kunda ta’limga tadbiq etayotgan «MACROMEDIA Flash MX» dasturi- qachondan O’zbekistonda ommalashdi? Shuningdek, Macromedia Flash MX dasturi kabi zamonaviy, keng qamrovli va ta’limning turli jabhalarida qo’llash imkoni bor dasturlar mavjudmi?

    1. Flash animatsiya ishlab chiqish dasturi mening fikrimcha hali ommalashib ulgurgani yo’q. Dastur o’qituvchilar uchun biroz murakkablik qiladi. Biroq bu dasturda yengil animatsiyalar va virtual stendlarni yaratish mumkin. Ba’zi professional dasturchilar undan keng foydalanishadi.
      Haqiqatan ham Flash animatsiyalar o’qituvchini ijodkorlikka chorlaydi. Biroq, hozirgi vaqtda soddaroq va tez ishlaydigan animatsiyalarni yaratish uchun bir qator yangi dasturlar ishlab chiqilgan. Masalan, PowerPoint, Easy GIF Animator, Toon Boom Harmony, Anime Studio Pro, Adobe Animate kabi dasturlar shular jumlasiga kiradi.

    1. Soat kamlik qiladi. Aslida Flash MX ning o’zi bir katta kurs. Uni 10 soat ichida to’liq o’rganib bo’lmaydi ham. Yaxshi bo’lardi, agar soatini oshirib berishsa.

    1. ICQ — mobil aloqa vositalarida matnlarni tez almashish va uzatish xizmati nomi. Video va audioni ham qo’llaydi. So’zma-so’z ma’nosi «I seek you» — «Men seni izlayman».

  65. Ассалому алейкум домла ман жавоб эмас савол бермокчиман сиз бир тингловчига маслахат берганда китобда ёзилганда чикур билим билан ёзилади домала шу маълумотни талабага етказиб бериши керак дедингиз Савол кандай килиб ? Менимча шу китобдаги маълумотларга укувчиларни кизиктириб шу китобларни укиб чикиб мулохоза юритишга,булаётган жараёнларни мохиятини тушиниб хис килиши кизиктира олиши керак.Агар тингловчи факат,у кандай маруза булмасин уни тинглаш,эшитиш куриш билан,маълумотни тулик узлаштира олмайди.Жанон опа айтганларидек юмшок билим булиб колмаслиги керак.Укитувчи шундай дарс утиши керакки тингловчи шу утилган мавзулар буйича,бор манбаларни топиб укиб,хулоса килиб,укитувчини фикрига муносабат билдириши керак………Узур лекин мени уйлантирган мавзуда ёздим…

    1. Фикрингизга 100% қўшиламан.
      Лекин илмларнинг мағзи китобда бўлади, у ҳар қандай орфографик, грамматик ва бошқа турдаги хатолардан ҳоли бўлади. Шу сабабли билимни китобдан олинади. Лекин, бу билим олувчини чеклаб қўймаслиги керак. Унинг бошқача фикрлаши, бошқалар билан фикр алмашиши, турли манбалар билан танишиши ва уларга муносабат билдириши эса билим олиш жараёнини янада самарали қилади.

  66. Ахборот технологияларни таълим сохасида тадбиғи вақт тақозоси . Уни мукаммал эгаллаш ҳар бир ПЎ га қулайлик ва енгиллик туғдиради. Бунинг учун ПЎ га анча тажриба ва мохорат кк деб ўйлайман .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *